Воскресенье, Август 25, 2013

АҚШ хакерлик хужумлари боис Хитойга нисбатан санкция қўлламоқчи

  Оқ уй маъмурияти хакерлик хужумларига алоқадор бўлган Хитойнинг баъзи компаниялари ва шахсларига нисбатан санкциялар қўллашни режалаштирмоқда.

  Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, шу йўл билан АҚШ Хитойнинг хакерлик орқали амалга ошираётган иқтисодий жосуслигига жавоб бермоқчи.

 Қўшма Штатлар сўнгги вақтларда Хитой томонини Америка компаниялари ва муассасалари сайтларига хакерлик хужумлари уюштиришда айблаб келмоқда. Шунга қарамай, Хитой ушбу айбловларни рад этиб, ўзи ҳам хакерлик хужумларига учраётганини ва халқаро ҳамжамиятни ушбу хужумларга қарши курашишга чақирган.

 

Ўқилган 324 маротаба