Воскресенье, Август 25, 2013

Чуст туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

 Чуст туманида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар туман ҳокими Абдулходиев Алишер, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ходжиев билан учрашишди.

 Бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ матбуот хизмати хабар бермоқда. Дастлаб туман ҳокими ёшларга яратилаётган имкониятлар ва улар қўлга киритаётган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларини туман ҳокими, депутат ва тарғибот гуруҳи вакилларига беришиб, керакли жавобларни олишди.

Тадбир сўнггида фаол ёшлар “Камолот кутубхонаси” китоблари билан тақдирланишди.

 

Ўқилган 632 маротаба