Воскресенье, Август 25, 2013

АҚШ Ироққа ДАИШга қарши курашиш учун қўшимча 560 ҳарбий юборади

aqsh harbiylari  Пентагон Ироққа ДАИШ террорчиларига қарши курашиш учун қўшимча равишда яна 560 нафар ҳарбий юбориши ҳақида Associated Press мудофа вазири Эштон Картерга асосланиб хабар бермоқда.

 Вазирга кўра, ҳарбийлар яқинда террористлардан тортиб олинган авиабазани қайта жиҳозлаш билан шуғулланади. Ундан иттифоқчиларнинг Мосулга хужум қилишида фойдаланиш режалаштирилган.

 Бу ерда гап шанба куни ироқ ҳарбийлари томонидан озод этилгани хабар қилинган Мосул жанубидаги Кияр шаҳри аэродроми ҳақида бормоқда.

  Ҳозирда АҚШ мудофа вазири Ироқда сафарда бўлиб турибди.

 

Ўқилган 289 маротаба