Воскресенье, Август 25, 2013

Афғонистонда ДАИШ ва толибонлар мамлакат қуролли кучларига қарши курашга келишиб олди

 Афғонистонда “Толибон” ва ДАИШ террорчи гуруҳлари ўртасида ўзаро урушмаслик бўйича норасмий келишув ўрнатилгани ва улар ҳамкорликда афғон қуролли кучларига қарши бир неча ойдан буён курашаётгани ҳақида The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

 Нашрга кўра, 2014 йилда Афғонистонда пайдо бўлган ДАИШ террорчилари ҳудуддаги толибонлар билан ўзаро кураш олиб бораётган эди. Бундан фойдаланган АҚШ коалиция кучлари жанггариларга бир неча фронтдан хужум қилиб, улар назоратидаги ҳудудларни озод қилаётган эди.

 Аммо бир неча ой аввал икки террорчи гуруҳ маҳаллий даражада норасмий келишувлар тузиб, ўзаро урушмаслик ва асосий эътиборни ҳукумат қўшинларига қарши курашга қартишни мақсад қилган.

 

Ўқилган 443 маротаба