Воскресенье, Август 25, 2013

Асад Ҳалабнинг озод этилиши бошқа шаҳарларни озод қилишга йўл очишини таъкидлади

Башар Асад  Сурия президенти Башар Асад Ҳалаб шаҳрининг террорчилар назоратидан озод этилиши ҳукумат қўшинларининг бошқа шаҳрларни озод этишига йўл очишини таъкидлади.

 “Ҳалабнинг озод этилиши стратегик ва миллий миқёсдаги ғалабадир. Ҳарбий ва стратегик жиҳатдан биз ан-Нусрани қуршовга оломаймиз. Аммо бу бошқа шаҳарларни террорчилардан озод қилишда асос вазифасини ўтайди. Ҳалабнинг муҳимлиги шунда”, - дейди Асад “Комсомольская Правда”га берган интервьюсида.

 Унинг айтишича, ҳукумат қўшинлари келгусида Идлиб шаҳрини озод қилишади. “Идлиб Туркия билан чегарада жойлашган. Шунинг учун уни қуршаб ололмаймиз, балки тозалашимизга тўғри келади. Биз ушбу ҳудудни террорчилардан тозалаймиз ва уларни келган жойлари Туркияга қайтариб юборамиз. Ёки уларни йўқ қиламиз. Чунки бизда бошқа йўл йўқ”, - дейди Сурия етакчиси.

 Шунингдек Башар Асад ҳозирда ўзини мухолифат деб атаётганларнинг ҳаммаси ҳам ҳудудда мавқега эга эмаслигини ва уларнинг вазиятга таъсир эта олиш имкониятидан келиб чиқиб музокаралар олиб борилишини таъкидлади.

 

Ўқилган 329 маротаба