Воскресенье, Август 25, 2013

Ватанимиз тинчлигини асраш муқаддас бурчимиз

 Халқимиз азал-азалдан тинчликсевар миллат бўлиб, ота-боболаримиз яшаб ўтган даврларда ҳам тинчликнинг олий неъмат эканлиги китоблар орқали бизгача етиб келган.

 Шундай дориломон кунларни қадрлаш, асраб авайлаш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 6 январь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят ва шаҳар Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси жангчи-фаҳрийлар бирлашмаси Андижон вилоят бўлими ҳамда “Камолот” ЁИҲ Андижон вилоят ва шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда “Ватанимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асраш – нафақат армиямизнинг, балки барчамизнинг муқаддас бурчимиз” мавзусида ҳарбий хизматчилар билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

 Тадбирда дастлаб ЎзМТДП вилоят Кенгаши ҳодими Хайитхон Қўчқарова сўзга чиқиб, ташриф буюрган ҳарбий зобитлар ва тадбир иштирокчиларини кириб келаётган 14январь – Ватан химоячилари куни билан самимий қутлаб, тинчлигимиз, осойишта ва фаровон ҳаётимиз ҳақида қисқача гапириб ўтди.

 Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси жангчи-фаҳрийлар бирлашмаси Андижон вилоят бўлими вакиллари Хушнудбек Касимов ҳамда Авазбек Ахмедов, “Камолот” ЁИҲ Андижон вилоят Кенгаши маънавий - маърифий лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси Расулжон Каримов ҳамда Андижон шаҳар 34-умумий ўрта таълим мактаби Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти етакчиси Дилоромхон Қурбоноваларнинг “Ҳарбий хизмат шарафли бурч”, “Армия юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи”, “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир” мавзуларида маърузалари тингланди.

  Учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар иомонидан тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жангчи-фаҳрийлар бирлашмаси Андижон вилоят бўлими бошлиғи Хушнудбек Касимов ўз ҳаёти давомидаги тажрибалари, тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлиги ҳамда ёш авлодга ўзининг шахсий тавсиялари билан ҳам ўртоқлашди.

  Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Абдурасул Гуламов

 

Ўқилган 202 маротаба