Воскресенье, Август 25, 2013

Истамбулдаги терактни амалга оширган террорчи шахси яна бир бор аниқланди

  Туркия полицияси яна бир бор 1 январга ўтар кечаси Истамбулда тунги клубда теракт содир этган жиноятчининг шахси аниқланганини маълум қилди.

  Бундан аввалроқ полиция террорчининг қирғиз, ўзбек, уйғур миллатига мансублиги ҳақидаги хабарларни тарқатган эди. Қирғизистон фуқароси Яхё Машарипов ўзининг террорчи эмаслигини маълум қилиб, ОАВдан ундан узур сўрашни сўраган эди. Ҳозирга қадар терактга алоқадор жами 40 кишини қўлга олган.    

 Шанба куни Daily Sabah нашри Туркия полициясининг террорчи шахсини аниқлагани ва у ўзбекистонлик Абдулгадир (Абдулқодир) Машарипов эканлигини таъкидлаган. Унинг Абу Муҳаммад Хуросон номи билан ҳам аталишини маълум қилган. Ҳозирча уни қўлга олишолмаган.

 

Ўқилган 968 маротаба