Воскресенье, Август 25, 2013

АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Корея етакчисини йўқ қилиш бўйича махсус гуруҳ тузмоқчи

  Америка махсус хизмати ва Жанубий Корея қуролли кучлари асосий мақсади Шимолий Корея етакчиси Ким Чени Инни йўқотишдан иборат бўлган махсус гуруҳ тузмоқчи.

  Бу ҳақда якшанба куни “Ренхап” агентлиги хабр бермоқда. Гуруҳ бу йил тузилиши ва у 1 ёки 2 минг кишидан иборат бўлиши ҳамда америкалик ҳарбийлар Жанубий Корея қўмондонлиги остида ишлаши режалаштирилмоқда.

 Ушбу гуруҳнинг вазифаси фақатгина КХДР етакчисини йўқотиш бўлмай, мамлакатнинг барча сиёсий раҳбариятини ҳам яксон қилишдан иборатдир.

 Сеул Шимолий Корея етакчисини йўқотиш режаси тўғрисида сентябрда Пхкнян томонидан ўтказилган энг йирик ядровий синовдан сўнг эълон қилган. Портлаш кучи 1945 йилда Хиросимага ташланган атом бомбаси кучидан ҳам кўпроқ бўлган.

 

Ўқилган 213 маротаба