Воскресенье, Август 25, 2013

Оливье Режис Франция президентлиги учун номзодини илгари сурди

 Франция президентлиги учун 52 ёшли Оливье Режис ўз номзодини илгари сурди.

 Бу ҳақда у Паржда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Режис президентликка номзодлар рўйхатига киритилиши учун зарур бўлган сайловчиларнинг 500 нафарининг имзосини йиққанини маълум қилган.

 Асли парижлик, Монмартр майдонидаги кафе хўжайини бўлган Оливье Режис мутахассислиги иқтисодчи ҳисобланади. У Париждаги Сорбонна университетида иқтисодиётдан дарс берган. Кейин 17 йил давомида банк тизимидаги турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Парижда консалтинг фирмаси ва хусусий лицей эгасидир.

2004-2016 йилларда шаҳарларни бошқариш форумлар Ассоциациясини бошқарган. Президент сайлови аввалида у ўзининг “Францияни севиш” партиясини тузди.

 

Ўқилган 86 маротаба