Воскресенье, Август 25, 2013

Наманган ҳокимлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Ватан химоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” Ф-4766-сонли Фармойиш билан белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам бир қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Ватан химоячилари куни” байрами ҳамда “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилот, идора, муассасалар раҳбарлари ҳамда вилоятдаги спортчи ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

  Ёзги олимпиада ўйинлари дастурига киритилган мазкур спорт турини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мусобақада 200 нафардан зиёд иштирокчилар 10 метр масофага ўқ отиш бўйича беллашдилар. 

  Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Темурмалик ВОҲИДОВ

Ўқилган 355 маротаба