Воскресенье, Август 25, 2013

Хитой АҚШ сенатори Тед Крузнинг Тайван раҳбари билан учрашувини танқид қилди

  Хитой ташқи шлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан душанба куни Конгресс Сенати аъзоси республикачи Тед Крузнинг Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашувини танқид қилди.

  Вазирлик вакили Тайван маъмуриятининг АҚШ ҳудудидан ўтиш вақтида Қўшма Штатларнинг расмий вакиллари билан ҳар қандай учрашув ўтказишига қаршилигини ва бу хитой-америка муносабатларига зиён етказишини таъкидлаган.

 “Биз америка томонини “ягона Хитой” тамойилини ҳурмат қилишга ва ўзаро келишувларда имзоланган шартларни бажаришга ҳамда Тайван ҳудуди билан алоқаларда барқарорликни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, - дейди дипломат.

 

Ўқилган 108 маротаба