Воскресенье, Август 25, 2013

Хоразмнинг бир қатор туман ҳокимлари ёшлар билан мулоқот қилиб катта ваъдалар берди

  2017 йилнинг 9 январь куни Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туман ҳокимлари 2017 йил “Халқ билан мулоқат ва инсон манфатлари” йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ўзларининг дастлабки халқ билан мулоқотини  ёшлар қатламини қабул қилишдан бошлади.

 Бу ҳақда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати расмий сайтида маълум қилинади. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар, 2017-йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланишининг мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш, давлатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг туб маъносини ёшларга тўлақонли этказиш, амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг ташаббускорлигини янада ошириш, ёшларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш масалаларига қаратилди.

  Гурлан ва Хива туманларидаги учрашув давомида туман ҳокимлари томонида ёшларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда туманда 3 босқичли умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари “Ҳоким стипендияси” жорий қилинди. Бу хайрли ишларнинг дастлабки намунаси сифатида Гурлан туманида истиқомат қилувчи республикамизнинг турли ҳудудларида таълим олаётган, хусусан вилоятдаги олий таълим муассасалари талабаларидан 20 нафарига туман ҳокими томонидан 100 минг сўм пул мукофотлари моддий ёрдам тариқасида топширилди. Шу билан бир қаторда Хива тумани ёшлари учун 2017 йилнинг иккинчи чорагида ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси ва шаҳар марказида замонавий “Камолот” кутубхонаси ҳамда “Ёшлар маркази” қурилиши режалаштирилди.

  Учрашувда Гурлан туман ҳокими Қаҳрамон Эгамберганович ёшларнинг мамлакатимиз миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларга тўлиқ етказиш, ёшларда конституциямиз қонунларга ҳурмат ҳиссини камол топтириш, фаол фуқаролик  позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ёшлар билан ўзаро мулоқот олиб борди.

  Кейинги учрашув Қўшкўпир туманида “Ватан келажаги  сенинг қўлингда” шиори остида ёш тадбиркорларга услубий ва амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими Собиров  Комилжон Эркинович тумандаги тижорат банклари раҳбарлари, давлат солиқ инспексияси ходимлари, ёш тадбиркорлар, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади — ёш тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар ва муаммолар ечимига бағишланди. Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ва истакларни инобатга олиб тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилди. Туман ҳокими Собиров Комилжон Эркинович томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган, бизнес лойиҳасига эга бўлган коллеж битирувчиларини йил давомида арзон нархларда чорва моллари ва парандалар билан таъминлашга ваъда берди.

 Боғот туманида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Рахимов Жўрабек Рахимович 2017 йил давомида туман ёшларидан кўрик-танлов ва спорт мусобақалари, фан олимпиядаларининг республика босқичига йўлланмани қўлган киритган ҳар бир ёшни шахсан туман хокимлигининг замонавий компьютер жамланмаси билан тақдирлаши тўғрисида ёшларга ваъда берди.

  2017 йил 9 январь куни бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида жами 1299 нафар ёшлар қамраб олинди.

 

Ўқилган 379 маротаба