Воскресенье, Август 25, 2013

Россия мудофа вазири АҚШлик ҳамкасбининг Россия фаолиятига баҳо беришда эҳтиётроқ бўлишга чақирди

 Россия мудофа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбарининг Сурияда терроризмга қарши курашдаги хиссаси нолга тенг давлат ҳақида гапирганда адашганини айтиб ўтган.

 Аввалроқ АҚШ мудофа вазири Эштон Картер NBC телеканалига берган интервьюсида Россиянинг ДАИШ террорчи гуруҳига қарши курашдаги хиссаси “нолга” тенглиги, унинг иштироки фақат фуқаролар урушини кучайтираётганини таъкидлаган.

 “Ҳамкасбимнинг фикрига қўшилса бўларди агар у мамлакатни адаштирмаганда ва бундай баҳо беришда эҳтиётроқ бўлганда” дейди Шойгу Картернинг фикрига изоҳ берар экан.

 Шойгу Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Сурияда 2015 йил сентябридан бошланган операциялар давомида жами 19 минг парвоз амалга оширилгани ва террорчилар эгаллаб олган 12 минг квадрат метр ҳудуд озод қилинганини маълум қилган.

 

Ўқилган 180 маротаба