Воскресенье, Август 25, 2013

Қобулда юз берган иккита портлаш оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди

  Афғонистон пойтахтида юз берган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етган.

  Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлги хабар бермоқда. Аввалроқ TOLO News телеканали 30 кшининг ҳалок бўлгани ва 78 кишининг жароҳатланганини маълум қилган эди.

  Қобулдаги Дар-ул-Аман кўчасида худшуд ҳукумат биноси яқинида ўзини портлатиб юборган. Иккинчи портлаш автомобилдаги қурилма орқали амалга оширилган. Хужум асосан афғон парламенти ходимларига қаратилгани айтилмоқда.

  Тасдиқланмаган хабарларга кўра, портлаш оқибатида маҳаллий полиция раҳбари ҳалок бўлган. Теракт юзасидан масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

 

Ўқилган 113 маротаба