Воскресенье, Август 25, 2013

Афғонистонда ДАИШ ва Толибонлар ўзаро уруш эълон қилгани айтилмоқда

  ДАИШ террорчи гуруҳи ва “Толибон” афғон радикал гуруҳи бир-бирига нисбатан “муқаддас уруш – жиҳод” эълон қилгани ҳақида чоршанба куни “Машаль” радиоси хабар қилган.

 Радиостанция бу ҳақдаги маълумотни Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилояти полиция бошқармаси раҳбари Наби Джана Муллахейлага асосланиб тарқатгани айтилмоқда.

  Аввалроқ, толибонлар ва ДАИШ террорчилари ўртасида Нангархар ва Забул вилоятларида тўқнашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

 

Ўқилган 215 маротаба