Воскресенье, Август 25, 2013

“Ўзбек пазандалик санъати” китоби янги форматда нашрдан чиқди

  Ўзбекистон миллий пазандачилиги ўзининг ноёблиги, пазандачилик анъаналарининг турли-туманлиги билан ажралиб туради, теран тарихий илдизларга эга, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, шунингдек республика меҳмонларида Шарқ меҳмондорчилиги рамзи сифатида ғоят машҳурдир.

  Миллий таомларимиз истиқлол шарофати билан дунёга кенг ёйилмоқда: пазандачилик анъаналарини ривожлантириш, асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

  Шундай хайрли ишлар меваси сифатида “ЎЗБЕК ПАЗАНДАЛИК САНЪАТИ” (“УЗБЕКСКОЕ КУЛИНАРНОЕ ИСКУССТВО”, “THE ART OF UZBEK CUISINE”) китоби янги форматда нашрдан чиқди. Ушбу китоб совғабоп, катта ҳажмда, 492 саҳифа ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларда бўлиб, унда асрий урф одатларимиз ва миллий қадриятларимиз ҳамда ўзига хос пазандалигимизнинг замон билан ҳамнафаслиги ўзининг ёрқин ифодасини топган. У сизни бефарқ қолдирмайди. Ушбу китобни Сиз “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасидан харид қилишингиз мумкин.

 

Ўқилган 131 маротаба