Banner Top

Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан минглаб доллар олган фирибгар қўлга тушди

  Ўзини “Акмал” деб таништирган шахс Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро М. Нурматованинг ўғлини Фарғона давлат университети биология факультетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, бунинг учун 6000 АҚШ доллари талаб қилган. Мазкур ҳолат юзасидан М. Нурматова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди.

Тошкент автомобил ва йўллар институтига 6000 долларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

  Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент автомобил ва йўллар институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган шахсларни қўлга олди.

Юнусободда 17 минг долларни ўзлаштириб юборган фирибгар қўлга олинди

  Жорий йилнинг 22 июль куни Юнусобод туман ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан тижорат билан шуғулланишни ваъда қилиб, 17.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди.

Яшнободда 112 миллион сўмлик дорини сотиб бераман деб олиб, алдаб кетган фирибгар қўлга олинди

  Яшнобод туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган “San-Iih-Faiz” МЧЖга қарашли омборхонада бўлган турли хил турдаги 112.250.000 сўмлик бўлган дори-дармон маҳсулотларини ўзи сотиб беришни ваъда қилиб олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.

Ҳарбийга ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

  Муножат Аширалиева эндигина 32 ёшни қоралаётган, олий маълумотли, 2 нафар фарзанднинг онаси. У яхши меҳнат қилиб, обрў-эътибор топиш ўрнига ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳамда пора беришга даъват қилиш жиноятини содир этиб, суд олдида жавоб берди.

Бугунги нашрларда: “Газ идорасидаги фирибгарлар”

  2015 йил 4 март куни чоп этилган “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг – ЎзХДПдан Ҳотамжон Кетмоновнинг  Сирдарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви тафсилотлари эълон қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Саидовнинг партиянинг IV съездида қилган маърузаси чоп этилди.

RSS