Banner Top

Жамият (3677)

ЖЧ-2014нинг барча иштирокчилари аниқланди

   2014 йилнинг 12 июнь – 13 июль кунлари футбол бўйича Бразилия яшил майдонларида ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 32 терма жамоа номи маълум бўлди.

  • 0

Суд экспертизасини ривожлантириш истиқболлари

   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

  • 0

Байруттаги теракт оқибатида 23 киши ҳалок бўлиб, 145 киши яраланди

   Ливан пойтаҳтининг жанубидаги Бир-Хасан мавзесида Эрон Ислом Республикаси (ЭИР) элчихонаси яқинида 2 марта юз берган портлаш натижасида 23 киши ҳалок бўлиб, 145 киши яраланган. Портлаш оқибатида жароҳат олган Эрон Ислом Республикаси элчихонасининг маданият масалалари бўйича атташеси Иброхим ал-Ансорий госпиталда вафот этган.    

  • 0

Ўзбекистонлик Е-спорт вакиллари жаҳон чемпионатининг Гранд финалида иштирок этадилар

   Жорий йилнинг 28 ноябрь – 1 декабрь кунлари Хитойнинг Куншань шаҳрида е-спорт (компютер ўйинлари) бўйича жаҳон чемпионатининг Гранд финали бўлиб ўтади.

   Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси FIFA14 йўналиши бўйича икки нафар спортчи билан иштирок этади. Булар, 2013 йили Инчеон (Хитой)да ёпиқ иншоатлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби Павел Саприкин ҳамда Ўзбекистон чемпиони Абдусафий Қаюмовлардир.

  • 0

Одил судлов тизимида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат: прокурор ва адвокатнинг роли

  Тошкентда “Одил судлов тизимида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат: прокурор ва адвокатнинг роли” мавзусида ташкил этилган мулоқотда судловни амалга оширишда тортишувни таъминлаш масаласи муҳокама этилди.

 “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адвокатлар палатаси, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар вакиллари, адвокатлар, ҳуқуқшунос олимлар, АҚШ судьялар корпуси ва адвокатураси, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

  • 0
RSS