Banner Top

Жамият (3855)

Покистонда кучли ер қимирлаши ва унинг оқибатлари

  24 сентябрь куни Покистоннинг жануби-ғарбий провинцияси Белужистонда 7,7 балли ер қимирлаши бўлиб, унинг натижасида камида 327 нафар одам ҳалок бўлиб, 500 га яқин аҳоли жабрлангани ҳақида 25 сентябрь куни Sky News телеканали хабар бергани таъкидланади ИТАР-ТАСС тарқатган маълумотда.

  • 0

“Ҳаж-2013” мавсумида квоталар сақлаб қолинди

   Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати “Ҳаж” ва “Умра” мавсумларида мамлакатга келадиган зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки харам ҳудудини кенгайтириш ишларини бошлаганлиги ҳамда муқаддас шаҳарлар инфраструктурасини тубдан ўзгартириш ишларини кенг кўламда давом эттираётганлиги сабабли “Ҳаж” ва “Умра” мавсумларида хориждан келадиган зиёратчилар сонини 20%га қисқартириш масаласида барча дунё давлатлари қаторида Ўзбекистонга ҳам расмий мурожаат қилган.

  • 0

Малайзияда ёшлар форуми бўлиб ўтди

   Жорий йилнинг 12 – 14 сентябрь кунлари Малайзиянинг Малака шаҳрида Малайзия маданият ва спорт ишлар вазирлиги, Малака штати ҳукумати ва Бутунжаҳон ёшлар ассомблеяси билан ҳамкорликда “Ёшлар миграцияси муаммо ва ечимлар” мавзусида бутун жаҳон ёшлар форуми бўлиб ўтди.

  • 0

Ўзбекистон ташаббуси БМТ томонидан қўллаб-қувватланди

   2013 йил 16 сентябрда 6 тилда (инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларида) тарқатилган БМТ Бош Ассомблеясининг 68-сессияси расмий ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро Оролни қутқариш фондига раислик қилаётган давлат сифатида “Оролнинг қуриши оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи экотизими ҳалокатини олдини олиш Дастури” ўз аксини топган.  

     Мазкур Дастур БМТ Бош котиби томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган.

  • 0

Энг яхши психологлар аниқланди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 319-сонли умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши психологи” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

  • 0
RSS