Banner Top

Жамият (3550)

Ўқитувчиларимиз Буюк Британияда малака оширишди

  Ўтган йили “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси-2015” кўрик-танловида ғолиб бўлган ўқитувчиларимизнинг Буюк Британияда малака ошириб қайтгани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар юқори савияда давом эттирилиб, кўрик-танловнинг 2016 йилда ўтказилган республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган 42 нафар мактаб ўқитувчилари 2017 йилнинг 20 январь – 3 февраль кунлари Буюк Британиянинг Глазго Каледониан (Glasgow Caledonian University, Scotland) университетида хизмат сафарида бўлишди.

  • 0

“Ишонч телефон”лари орқали касса машинасига кирим қилмаслик, ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ҳолатлари аниқланди

  Солиқ тўловчилар билан бевосита алоқада бўлиш орқали уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефон”ларининг узлуксиз ишлаши йўлга қўйилгани айни муддао бўлмоқда.

  • 0

Алломалар ижоди – ўқувчилар нигоҳида

 

  Мамлакатимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас мероси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг бу борадаги билимини бойитиш ва рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказилмоқда, хусусан,  Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш, уларнинг асарларида улуғланган ғоялар мазмунини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига етказиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  • 0
RSS