Воскресенье, Август 25, 2013

Жамият (3458)

  Туркия полицияси яна бир бор 1 январга ўтар кечаси Истамбулда тунги клубда теракт содир этган жиноятчининг шахси аниқланганини маълум қилди.

 Халқимиз азал-азалдан тинчликсевар миллат бўлиб, ота-боболаримиз яшаб ўтган даврларда ҳам тинчликнинг олий неъмат эканлиги китоблар орқали бизгача етиб келган.

  Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.

  Жорий йилнинг 7 январь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят “Ёшлар маркази”да 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносиб нишонлаш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Ватан – улуғ, хизматингиз биз учун қадрли” деб номланган байрам дастури ўтказилди.

  Наманган вилояти ҳокимлиги катта залида, вилоятдаги учта олий таълим муассасаларининг 70 нафардан зиёд профессор ўқитувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

 2016 йилнинг 21 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари,  Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда  “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарор қабул қилди.

 Ўқув йили мобайнида талабалар илм-фан сирларини қанчалик мукаммал эгалласалар, маънавий-маърифий тадбирлар уларни янада камол топишларига хизмат қилади.

 Туркия ҳукумати Истамбулдаги тунги клубга хужум уюштирган террорчи шахсини аниқлагани ҳақида бош вазир ўринбосари Вейси Кайнак хабар қилгани ҳақида Reuters агентлиги маълум қилмоқда.

 - «Озодлик» дагилар намунча куйканак бўлмаса, - деди хамкасбларимдан бири салом аликдан ҳам аввал. – Президентимиз қисқа вақт ичида бир неча халқчил қарор ва фармонлар эълон қилди. Виртуал қабулхона ортидан халқ қабулхоналари ташкил этиляпти. Шулар ҳақида бирон оғиз ҳам самимий фикр билдирмадилар – а?

  Фарғона вилоятида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

 Қарши шаҳридаги М.Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пуҳта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

 “Тет кале” партиясидан номзод ёш тадбиркор Жовенель Моиз сешанба куни сайлов кенгаши томонидан ноябрда бўлиб ўтган сайлов якуни бўйича Гаити президенти сифатида расман эълон қилинди.