Banner Top

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2017 йил 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлигида конституция куни кенг нишонланди

  Бош Қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги юртимизда  кенг нишонланди. Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг очиқ майдонида қутлуғ айём муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам сайли ташкил этилиб, унда қишлоқ ҳўжалиги ва қандолатчилик махсулотлари ярмаркаси ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида расм чизиш, шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари куни АҚШ давлат департаменти баёнот билан чиқди

  АҚШ Давлат департаменти Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан баёнот берди. Бундан  69 йил муқаддам, 10 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясини қабул қилган эди.

«Мангу ёз» бўладиган гумбаз Остонанинг марказий кўчаларидан бири – Нуржўл хиёбонини қоплайди

  Испаниялик меъморнинг лойиҳаси бўйича яратиладиган, тагида «мангу ёз» бўладиган гумбаз Остонанинг марказий кўчаларидан бири – Нуржўл хиёбонини қоплайди.

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган анжуманда иштирок этди

  “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда иштирок этган давлатимиз раҳбари барча йиғилганларни юртимизда биринчи маротаба нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан муборакбод этиб, аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилган ҳолда, келгусидаги муҳим вазифаларга эътиборни қаратди.

Рекеталарни йўқ қилиш ҳақидаги келишувнинг бузилиши доирасида АҚШ Россияга янги санкция қўлламоқда

  АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш борасидаги келишувни бузгани учун янги санкцияни имзолагани ҳақида Poltico нашри президент маъмуриятига яқин манбага таяниб хабар бермоқда.

Фаластинликларнинг АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишига қарши намойишларида тартибсизликлар бошланди

  Қуддусда АҚШнинг бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига нисбатан фаластинликлар қаршилик сифатида ўтказаётган намойишларда тартибсизликлар бошланди.

Москвада тожикистонлик муҳожирнинг қаҳрамонлигини “пайқашмади”

  Тожикистон жанубидаги Вахш туманида туғилган Собир Хаспаллаев Яуза дарёсига қулаб тушган «Мицубиси» автомобилининг ҳайдовчиси бўлмиш ёш аёлни қутқарди. Бироқ тожик муҳожири ўзининг бу ҳатти-ҳаракати Россия ОАВ томонидан “пайқалмаганидан” хафа эканлигини билдирди. Унинг айтишича, Россия матбуоти “қизни қутқариш учун бир неча эркак ўзини сувга отгани” ҳақида ёзган, холос.

Қозоғистонда янги Олий муфтий сайланди

  Олмаотада Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси (ҚМДБ)нинг VIII Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой якуни бўйича шу кунгача бошқарма муфтийси ноиби бўлиб келган Серикбай-ҳожи Ораз Олий муфтий лавозимига сайланди.

RSS