Banner Top

Одам савдоси ёҳуд ўз боласи устидаги савдо

  Бир неча кун аввал интернет саҳифаларида тарқаган бир маълумот дилимизга оғир ботибгина қолмай балки қалбимизни вайрон қилгувчи, узоқ муддат ўй хаёлларимизни банд этишга мажбур қилди. Жоҳилият даврининг ижтимоий ҳаётдаги бузғунчиликларини, нопокликларини эслашга одам ҳатто уялади. Дунё бўйича ҳеч ерда аёлни одам ўрнида кўрмас эдилар. Ислом дини инсонлар онгидаги аёлларга, қизларга бўлган қабиҳ тушунчаларни бутунлай қоралаб аёлларга алоҳида эхтибор бериш жоиз эканлигини такидлаб келади. Фикримиз исботи сифатида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг қуйдаги хадисларини келтиришимиз мумкин.

  Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

  “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

  “Кимнинг ҳузурида бир қиз бола бўлса-ю, уни тириклай кўмиб юбормаган, иҳонат қилмаган ва ўз боласини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади”,-дедилар”.

  Юқоридаги ҳадиси шарифдан маълум бўлиб турибдики кимга Аллоҳ Азза ва Жалла кимни қиз фарзанд билан неъматдлантирса, банда бу неъматни шукрини адо қилиб унга таълим берса, хунар ўргатса ва одоб аҳлоқли қилиб тарбияласа энг олий мукофотга эришига каффорот бермоқда.

  Ачинарли ва ўйга солувчи холат эса Аллоҳ таоло бир бандасини фарзанд неъмати билан неъматлантирди у банда эса қизи олдидаги ҳаққини адо қилиш ўрнига ўз боласини сотиб юборишгача борганлигидир. Сотиш даврида эса буюм сотгандек хотиржам савдолашганлигидир. Наҳотки ўз боласини сотиш билан ўз обрўси ошиб қолса ёки арзимаган пул ва қизининг бир умир азобланиб яшаши эвазига у бой бўлиб қолса. Олган пулини хотиржам ишлата олса. Хар сафар қўлига пул ушлаганида фарзанди, жигаргўшаси ёдига тушмаса. Фарзанди ҳақида заррача қайғу чекмаса. Боласининг келажаги унга зарра каби қизиқиш уйғотмаса. Шукур қилиш ўрнига фарзандини сотиш билан ўзини шу замонддаги кайфи сафосини ўйлаб охиратини ўйламасдан ўзини абадий азобга ташлашига нима мажбурламоқда... Ахир ўз ватандошларимиз орасида фарзанд талаб оилалар қанча, улар ҳар олган нафасида Аллоҳдан солиҳ ва солиҳа фарзанд сўраб умир ўтказмоқдалар.

  Ҳадисларнинг бирида:

  “Агар  орангизда  мункиллаган  қариялар,  ўтлаб  юрган  жонзотлар  ва эмизикли  чақалоқлар  бўлмаганида  эди,  бошингизга  балолар  ёмғирдек  ёғилур эди”.

  Глобал муаммолардан бири бўлмиш одам савдосига қарши ўз хизматларини қўшиш ўрнига ўз боласи савдосини олиб борган кишиларини жамиятда қай даражада ўрни борлигини ўйлаш у ёқда турсин инсон дейишга ботинмайди киши. Ахир онгсиз мавжудодлар ҳам ўз боласига раҳимдил бўлишади. Уни овқатланиши, ёввойи хаётда ўз ўрнини эгаллагунга қадар тарбиялаб келади. Наҳот онгли мавжудод хайвондан фарқли ўлароқ ўз фарзандига раҳнамолик қилмасдан уни сотиб инсониятга путур етказса.

  Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-оналарга мурожаат қилиб:

  “Эй,  имон  келтирганлар!  Ўзларингизни  ва  оила  аъзоларингизни ёқилғиси  одамлар  ва  тошлар  бўлмиш  дўзахдан  сақлангиз...”.

  Аллоҳнинг калонида хар бир жоннинг ўз насибаси борлиги ва у доимо Аллоҳ тамонидан берилиши ҳақида бирқанча оятлар келтирилган. Ҳар берилган неъматга шукур қилишимиз ўлароқ насибамиз улуғланиши, савобларга эришиб боришимиз келтирилганлигига қарамай, юқоридаги манфур кимса Аллоҳга шукур қилиш ўрнига ширк келтириб ўз фарзандини таъминлашга қурби йтмаслиги важ бахона қилиб бола сотса. Наҳот қилинаётган ишлар у ёқда турсин ҳарбир сўз, қараш, харакатнинг савол жавоби борлиги ҳақида ўйлаб кўрмаса.

  Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-оналарга яна мурожаат қилиб Каҳф сурасининг 46 оятида:

  “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...”деган.

  Аллоҳга беадад шукур қиламизки осмонимиз мусаффо юртимиз тинч. Юртбошимиз томонидан барча имкониятлар ва шароитлар бизлар учун ва бизнинг фаровонлигимиз йўлида қилинган улкан ишлардир. Ҳар бир имкониятдан фойдаланиб сармоя олишимиз ва сармояларни ўз оиламиз ва фарзандларимиз учун сарфлашимиз мумкин ва барча қулайликлар мавжуд.

  Аллоҳ барчаларимизни инсофли қилсин ва фарзандларимизга ғамхўрлик қилиш, оила  тотувлиги ҳақида  жон  куйдирадиган,  фарзандларимизга  меҳр-мурувватли  солиҳ бандаларидан  этиб,  икки  дунё  саодатига  мушарраф  айласин,  оилаларимизда тинчлик-хотиржамлик, ўзаро аҳиллик, муроса ва садоқат барқарор бўлишини насиб этсин. Омин!

 

Олмазор тумани бош имом-хатиби

Садриддин АБДУРАШИДОВ

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены