Banner Top

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини таъминлашда инсон омили салоҳияти ва унинг ўрни!

  Ҳозирги дунё иқтисодиётини глобаллашуви шароитида у ёки бу мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва аҳолисини яшаш даражасининг барқарор ва мунтазам кўтарилиб ва яхшиланиб бориши  фақатгина уларнинг табиий ер ости ва ер усти ресурслари билан таъминланганлик даражаси билан боғлиқ эмаслигини ўзининг макроиқтисодий кўрсаткичлари билан бошқа мамлакатларда эталон  сифатида қараладиган ва аҳоли ўртасида ҳавас ҳиссиётларини ўйғотадиган Европа ва Осиёнинг айрим мамлакатлари амалиёти тўлиқ исботламоқда. Чунки, Оллоҳ томонидан уларнинг ҳар бирини ривожланишига хизмат қилувчи мамлакатнинг жойлашув ўрни, ер ости ва ер усти бойликлари, аҳолиси ва бошқа омиллар яратиб берилганки, асосий масала ана шу омилни ўз вақтида илғаб олган ҳолда тўғри ва мақбул фойдаланишни таъминлаш бўлмоғи лозим.

  Мамлакатимизнинг биринчи Президенти томонидан асослаб берилган ва давлатимз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан асосий эътибор қаратилаётган Ўзбекистон келажаги буюклигини таъминлашнинг бугунги кундаги асосий омили – бу мамлакатнинг демографик салоҳияти ёки аҳоли таркибида ёшлар ва меҳнат қилиш қобилиятидагиларнинг мутлоқ кўп салмоққа эга эканлигидир.  Бугунги кунда дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатлар раҳбариятини бошини қотираётган асосий муаммо – бу аҳолининг табиий ўсиш кўрсаткичларининг пасайиши оқибатида мамлакат аҳолисининг мутлоқ ва нисбий камайиши ёки аҳолининг нисбий қариши ёки умумий аҳоли таркибида ишловчиларнинг ва ёшларнинг салмоғининг камайиши, аксинча пенсия ёшидаги одамлар сонининг кўпайиб бораётганлиги масаласи ҳисобланади.

  Демографик муаммо кучайиб бораётган мамлакатларда аҳолининг нисбий қариши оқибатида аҳолининг умумий сонида пенсионерлар салмоғининг ошиши, аксинча битта пенсионер ҳисобига тўғри кедадиган ишловчилар сонининг кескин камайиши ҳолатини келтириб чиқармоқда. Жумладан, собиқ иттифоқ таркибидан ажралиб чиққан Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар кўрсаткичларининг таҳлилидан юқорида билдирилган фикрлар қанчалик асосли эканлиги тўғрисида хулоса қилиш қийин эмас! Аҳолининг умумий сонида пенсионерларнинг салмоғи Ўзбекистонда 10 фоиз атрофида бўлгани ҳолда бу кўрсаткич Беларусь Республикасида 24,2 фоизга, Россияда – 26,6 фоизга ва Украинада – 28,8 фоизга тенг бўлган. Ўз навбатида, битта пенсионер ҳисобига тўғри келадиган ишловчилар сони Ўзбекистонда 3,4 тани ташкил қилгани ҳолда бу кўрсаткич Беларусь Республикасида 1,8 тани, Россияда – 1,7 тани ва Украинада – 1,5 тани ташкил қилган. Бундай қандай хулоса келиб чиқади Ўзбекистонда 3,4 та ишловчи битта пенсионер учун ишлаётгани ҳолда, Беларусь Республикасида - 1,8 та, Россияда – 1,7 та ва Украинада – 1,5 та ишловчи битта пенсонерни пенсия билан таъминлаш учун меҳнат қилган. Демак, бугунги кундаги демографик вазият шароитида Ўзбекистонда ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳар томонлама яхшилашнинг фойдаланилмаётган имкониятлари жуда каттадир!

  Ўзбекистоннинг демографик салоҳиятини кўрсатувчи яна бир кўрсаткич – бу аҳоли таркибида ёшларнинг тутган салмоғидир. Яъни,  Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан тарқатилган маълумотларга кўра мамлакатимизда 14 ёшгача бўлган ёшларнинг салмоғи 34,7 фоизни ташкил қилгани ҳолда кўпчилик ривожланган ғарб мамлакатларида бу кўрсаткич 15,0 фоиз атрофидадир. Жумладан, бу кўрсаткич Японияда - 14,4 фоизга, Германияда – 14,9 фоизга, Россияда – 16,0 фоизга ва Германияда 18,6 фоизга тенг бўлган.

  Мамлакатдаги демографик вазиятни баҳолашда фойдаланиладиган  яна бир кўрсаткич – бу мамлакат аҳолисининг ўртача ёши кўрсаткичи ҳисобланади.  Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан тарқатилган маълумотларга кўра мамлакатимиз аҳолисининг ўртача ёши 21,8 ёшга тенг бўлгани ҳолда, бу кўрсаткич Россияда – 37,6, Англияда – 38,4 ва Японияда – 42 ёшни ташкил қилган.

  Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра 2050 йилга бориб, Ўзбекистоннинг аҳолиси сони бугунги кундаги 26 миллионга нисбатан 53,8 фоизга кўпайиб 40,6 миллион кишига етиши кутилаётган бир вақтда, Россия аҳолисининг 144,5 миллиондан 121,3 миллион кишигача, Япония аҳолисининг 127,2 миллиондан 104,9 миллион кишигача ва Германия аҳолисининг 82,4 миллиондан 73,3 миллион кишигача қисқариши тахмин қилинмоқда.

  Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қисқача хулоса қиладиган бўлсак мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишнинг асосий омилларидан бири булган инсон омилининг миқдорий кўрсаткичлари нуқтаи назаридан бугунги кунда ва яқин келажакда хавотирли ва муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар тахмин қилинмайди. Аксинча, глобал иқтисодиётнинг бўлаги ҳисобланган Ўзбекистон учун хос бўлган ижобий демографик вазият фақатгина мавжуд имкониятдан оқилона фойдаланишни ташкил қилишни кун тартибининг асосий масаласига айлантиришни талаб қилади. Бунинг учун эса, энг муҳими, инсоннинг аниқ мақсадлар сари интилишини таъминлашини қўллаб - қувватлаш, инсон омилидан оқилона фойдаланиш учун етарли шарт - шароитлар яратиб бериш, жамиятнинг илғор ташаббускор ва ватанпарвар аъзоларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, кучлилар ичидан кучлисини танлаш жамият ривожланишининг бош омили каби принципларни ижросини таъминлашга асосий эътибор қартиш талаб этилади .

 

 

Эркин Юсупов   

                                     ТшДАУ “Қишлоқ хўжалигида менежмент” кафедраси мудири

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены