Banner Top

Ниятлар жуда катта, уни амалга ошириш мумкинми?

  Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига расмий давлат ташрифи мобайнида Остона шаҳридаги диққатга савовар жойлар билан танишиш жараёнида қилинган ишлар ва бунёд этилган замонавий иморат ва иншоаатларнинг ҳашамати ва ўзига хослигини кўриб ҳаваслари ошганлигини телевидение орқали берилган ахборотлардан яққол кўриш мумкин бўлди.

  Шу даврга қадар Қозоғистон Республикасига тўғрисида гапирилганда кўпроқ жаҳон молиявий инқирози сабабли кўпроқ қарзга ботиши натижасида давлат қарздорлиги ошиб кетган мамлакатни кўз олдимизга келтирар эдик. Мана шундай оламшумул нафақат оддий фуқаролар, балки давлат раҳбарларининг ҳам ҳавасини келтирадиган натижаларга эришишнингтаг замирида қандай сабаблар ва манбалар ётибди дегансавол туғилиши табиийдир.

  Шу даврга қадар Ўзбекистондага инвестицион жозибадорлик, яъни чет эл инвесторларларини жалб қилиш борасида олиб борилаётган сиёсатни кўкларга кўтариб мақтадик, натижадорлик нима бўлди деган саволга жавоб қидириш орқали биз ўзимизни шу пайтга қадар фақат овутиб ёки алдаб келганлигимиз тўғрисида хулоса қилишимиз мумкин бўлади. Яқинда давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Ура ура қиладиган замонлар ўтди” деган фикрлари инвестициялаш соҳасига ҳам тегишли деб қарашлигимиз лозим. Жаҳон бозор иқтисодиётининг бешиги сифатида қабул қилинадиган АҚШ ва Япония бозор моделларинининг асосчиси ёки муаллифи бўлган Мюнхенда таваллуд топган, келиб чиқиши рус амаерикалик иқтисодчи олим, Нобель мукофотининг лауреатиВасилий Леонтьев шундай фикр билдирганди: “Агар уйингда таъмирлаш ишларини ўтказмоқчимисан, юқори меҳнат унумдорлигингни сақлаб қолишни истасангалбатта ижарага чиқиб яша”. Билдирилган фикрдаги ижарага чиқиб яшаш масаласини тўғридан тўғри тушунмаслик лозим, балки давлатлар  нуқтаи назаридан мазкур фикрларга ёндашилганда агарда мамлакатингиз иқтисодиётида туб ислоҳотлар ўтказмоқчимисиз албатта қарз олиш ёки инвестициялар жалб қилиш талаб қилинади деган маънони билдиради. Шу нуқтаи назардан мамлакат иқтисодиётини тубдан ўзгартириш ёки модернизация қилиш зарур экан, албатта  албатта қарз олиш ёки инвестициялар киритишдан қўрқмаслик лозим.

  Қозоғистон Республикасида инвестицион жозибадорликни таъминлашга қаратилган ишлар ва мазкур сиёсатга нисбатан  хорижий инвесторларда ишонч муҳити яратилганлиги натижасида 18,0 миллион кишига тенг аҳолиси бўлган мамлакатда 2005 – 2014 йилларда 210 миллиард АҚШ долларилик тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар жалб қилингани ҳолда, мазкур давр мобайнида 32,0 миллион  аҳолиси бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг ҳажми 30,0 миллиард  АҚШ доллари атрофида бўлган холос! Бу ҳам холва 2015 йилда  Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 3,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлгани ҳолда (2017 йилда 4,5 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда), энг кўп инвестициялар жалб қилинган  2012 йилда Қозоғистонга 28,9 миллиард АҚШ долларидан чет эл инвестициялари кириб келганлигини эътиборга оладиган бўлсак,  мамлакатда амалга оширилган  қурилиш ва ўзгаришларнинг замирида нима ётганлиги тўғрисида хулосалар қилиш мумкин бўлади.

  Яна бир таҳлилий маълумот Ўзбекистонга киритилган хорижий инвестицияларнинг ҳажми Қозоғистон кўрсаткичларига нисбатан 7 бараварга кам бўлгани ҳолда, аҳоли жон боши ҳисобида киритилган инвестициялар кўрсаткичлари ўртасида фарқ юқори эканлигини кўриш мумкин бўлади. Яъни, Қозоғистон Республикасида мазкур давр мобайнида  аҳоли жон бошига тўғри келадиган хорижий тўғридан тўғри инвестициялар миқдори  11,7  минг АҚШ долларига тенг бўлгани ҳолда Ўзбекистонда бу кўрсаткич бор – йўғи  940 АҚШ долларини ташкил қилиб, фарқланиш  12,5 бараваргача етмоқда.

  Ўз ўзидан савол туғилади, иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар миқдори ва макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида қандай боғланиш келиб чиққан. Бутунжаҳон валюта фонди томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга асосан Қозоғитон аҳолиси сони Ўзбекистонга нисбатан  1,8 бараварга кам бўлганлигига қарамасдан 2015 йилда дунё мамлакатлари ичида ялпи ички маҳсулотнинг номинал баҳолардаги қиймати бўйича 48 ўринни эгаллаб219,9 миллиард АҚШ долларилик кўрсаткичга эга бўлгани ҳолда, Ўзбекистон 73 ўринни эгаллаб, унда бор йўғи 62,6 миллиард долларилик  маҳсулот ишлаб чиқарилган холос! Аҳоли жон бошига ҳисобланганда Ўзбекистонда 1966 АҚШ долларилик ЯИМ ишлаб чиқарилгани ҳолда,  Қозоғистонда бу кўрсаткич 12505 АҚШ долларига тенг бўлган.

  Инвестицион жараёнларда йўл қўйилган камчиликларни тугатиш, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш мақсадида Президент  Шавкат  Мирзиёевнингжорий йилни 31 мартида «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» фармони қабул қилинди.

  Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланиши белгилаб қўйилди ва унинг вазифалари сифатида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва бошқа бир қатор оламшумул вазифалар белгилаб берилди. 

  Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг яқин қўшниларимиз ва ҳамкорларимиз бўлган Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаларига амалга оширган давлат ташрифлари чоғида ҳам биринчи навбатда мамлакатимизга инвестицияларни жалб этишни кўпайтириш мақсадида 45,0 миллиард АҚШ долларига яқин қийматдаги икки томонлама шартномалар имзолашга эътибор қаратилганлигини инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва инвестицияларни жалб қилиш нуқтаи назаридан шу пайтгача бой берилган имкониятларнинг ўрнини тезроқ тўлдириш мақсадида қилинган амалий ҳаракатлар сифатида қаралиши керак.

  Давлатимизнинг раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида ва у кишининг шахсий ташаббуслари билан мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш миқдорларини кескин оширишга қаратилган ҳаракатларни Ўзбекистон иқтисодий қудратини кескин оширишга қаратилган бу борадаги жуда ҳам катта, баҳоси йўқ яхши ниятлар сифатида қаралиши лозим. Мана шу яхши ниятларни ижобат бўлишини таъминлаш учун жозибадор инвестицион сиёсатнинг қонуний асосларини яратиш ва яратилган қонуний асосларнинг амалиётда бузилмаган ҳолатда ижросини таъминлашга эътибор қаратиш, аниқроқ қилиб айтганда инвестицион сиёсатимизга нисбатан хорижий шерикларимизда, энг биринчи навбатда  тўғридан тўғри инвестициялар киритувчи инвесторларда ишонч ҳосил қилишимиз талаб қилинади.

  Акс ҳолда шунча қилинаётган ҳаракатлар фақатгина илгари ҳам бўлгани каби орзулигича қолиб кетаверади.Бундай бўлишини Президентимиз томонидан манфаати қатъий қўйилаётган оддий халқ ҳеч ҳам ҳоҳламайди. Президентимиз томонидан эълон қилинган “Халқ манфаатлари” ҳам асосан мана шундай масалаларда ягона бир яхлит манфаат сифатида юзага чиқишини ҳар бир раҳбар ва оддий фуқаролар тушуниб етишлари лозим!

 

Юсупов Эркин Джураевич

ТошДАУ “Қишлоқ  хўжалигида менежмент” кафедраси мудири

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены