Banner Top

Тиббиёт коллежлари фаолияти ўрганилиб, такомиллаштирилмоқда

  Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим  муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ  жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда. Аммо соҳани ўрганишлар юртимизда касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизларининг эгаллаган касби бўйича ишга жойлаштиришда ўз ечимини кутаётганмасалалар борлигини кўрсатмоқда. Айниқса, бу жиҳат тиббиёт коллежлари битирувчилари ўртасида янада  яққол кўзга ташланмоқда.

  Мисол учун, 2015-2016 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларини 8274 нафар ўқувчи битирган бўлса, уларнингбор-йўғи 33 фоизи ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланган,холос.

  Шу сабабли, ўтган йили мамлакатимиз бўйича тиббиёт коллежларига 35 минг нафардан  зиёд  ўқувчи қабул қилинган бўлса, жорий йилда қабул квотаси 7 мингга қисқартирилиб, 28 минг нафарга яқин ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.

  Маълумки, мамлакатимиз  Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2829-сонли қарори асосида меҳнат бозоридаги реал иш ўринлари ва академик лицейларнинг сифат кўрсаткичи таҳлил қилинган ҳолда 18 та академик лицей касб-ҳунар коллежларига айлантирилди. 4 та академик лицейда  ўқувчилар қабули тўхтатилди.

  Келгусида ҳам ҳудудларнинг реал иқтисодиёт тармоқларида барча соҳалардаги каби  ўрта махсус маълумотли тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилиниб, йилдан-йилга босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади.

  Яқинда П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг  фаолиятини ўрганиш натижалари ҳам ушбу муассасада ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда жиддий муаммолар борлигини кўрсатди. Жумладан, коллежда 2 минг реал ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да,  бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

  Коллежда ўқувчилар сони унинг қувватига нисбатан 1.5 баробар кўплиги, гуруҳларда ўқувчилар сони ўртача 36-38 нафарни ташкил этиши, ўқув хоналари етишмаслиги дарслар 2 сменада ташкил этилишига сабаб бўлган. Бу эса ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида тўгарак машғулотларига жалб этилишини чеклаб қўйган, яъни  қўшимча машғулотларни ўтказиш учун бўш аудиторияларга жуда катта эҳтиёж сезилган.

  Қолаверса,ўқувчилар сонининг кўплиги жисмоний тарбия дарсларини спорт залларида ташкил этишдаўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш имконини бермайди. Яъни, айрим гуруҳларга жисмоний тарбия дарсларини ўтиш имкони бўлмаган.

  Бундан ташқари, коллежнинг фаоллар зали ҳам йўқ. Бу ҳолат ўқувчилар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, ота-оналар йиғилишларини ўтказиш имконини бермайди.Устига-устак, уч минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган ушбу коллежнинг Ахборот ресурс маркази ўқув зали бор йўғи 34 ўқувчига мўлжалланган, холос.

  Умуман, дарсларнинг 2 сменада ташкил этилганлиги, ўқув хоналарининг барчаси бандлиги, таълим муассасасида ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши, ота-оналар билан ишлаш, дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш, психологик хизмат кўрсатиш, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни ташкил этишда жиддий муаммоларни юзага келтирган.

  Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилиши юзасидан тегишли таклифлар тайёрланди.Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясиҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашга тақдим этилди.

  Мазкур ваколатли органлар томонидан мазкур таълим муассасасининг келгуси фаолияти билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилинади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати

Сўнги ўзгартириш: Душанба, 19 Июнь 2017 19:34

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены