Logo
Версия для печати

БРИКС: Покистондаги гуруҳлар – “минтақавий хавфсизликка таҳдид”

  Бразилия, Россия, Ҳиндистион, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси (БРИКС) бозорида шаклланган бешта етакчи давлат баёнот билан чиқди. Баёнотда Покистонда фаолият юритадиган гуруҳлар илк бор минтақавий хавфсизлик учун муаммо сифатида талқин этилган ва уларнинг  ҳомийлари жавобгарликка тортилиши юзасидан чақириқ берилган.

  Хитойнинг Сямэнь шаҳрида ўтаётган БРИКС саммитида берилган баёнотда Афғонистондаги зўравонликларга ҳам барҳам бериш лозимлиги таъкидланади.

  “Биз бегуноҳ афғонистонликлар ҳалок бўлаётган террор ҳужумларини  кескин қоралаймиз”, дейилади БРИКС раҳбарларининг баёнотида. Шу муносабат билан минтақада толиблар, “Ислом Давлати”, “Ал Қоида” ва унинг тузулмалари, жумладан “Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати”, Ўзбекистон Ислом Ҳаракати, “Ҳаққоний” тармоғи, “Лашкар-и -Тойиба”, “Жаиш-и Муҳаммад”, ТТП ва “Ҳизбу Таҳрир” гуруҳлари томонидан содир этилаётган зўравонликлардан ташвиш билдирилган.

  Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакилининг баёнотига қараганда, БРИКС ҳужжатларида илк бор жангарилар гуруҳларининг махсус рўйхати ташкил этилди  ва бу “терроризмга қарши курашда ташланган муҳим қадам эканлигини” таъкидлади.

  “Лашкар-и-Тойиба” – Покистонда қўним топган жангарилар гуруҳи бўлиб, Ҳиндистон бу гуруҳни чегараларга қилинадиган ҳужумларда, шунингдек 2008 йилда 166 киши ҳалок бўлган Мумбайдаги ҳужумларни ташкиллаштиришда айблаб келади. Яна бир аксилҳинд "Жаиш-и-Муҳаммад" гуруҳи  ҳам Покистонда қўним топган бўлиб, бу гуруҳ  2001 йилда Ҳиндистон парламентига уюштирилган ҳужумда  айбланади.

 

Template Design © Joomla Templates | GavickPro. All rights reserved.