Banner Top

Эмомали Раҳмон Мьянмадаги исламофобия авжини танқид қилди

  Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон туркиялик ҳамкасби Ражаб  Тайип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда бўлди. У Мьянмада мусулмон жамоалари билан боғлиқ юзага келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги телефон мулоқоти 7 сентябрь куни кечқурун бўлиб ўтди. Суҳбат мобайнида Туркия президентининг Тожикистонга амалга оширадиган расмий ташрифининг аниқ муддатлари юзасидан келишиб олинди.

  Давлат раҳбарлари Мьянмадаги исламофобия авжига чиқаётганини, Ракхайнда экстремистик гуруҳлар жангариларнинг  қуролли ҳужумлари билан боғлиқ фактларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

  Эмомали Раҳмон ва Ражаб  Тайип Эрдоған «барча этник ва диний низолар фақатгина тинч музокоралар йўли орқали ҳал этилишига  ва бу каби хавфли кўринишларни бартараф этиш йўлида жаҳон ҳамжамияти  амалий чоралар кўриши лозимлигига чақирдилар».

  Мьянма (собиқ Бирма) расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг эътирозларига қарамай мусулмонларни таъқиб қилишни давом эттирмоқда. Хукумат кучларининг жазо акцияларидан қутилиб қолиш мақсадида Мьянмадан Бангладешга қочаётган мусулмон-рохингалар сони сўнги икки ҳафтада 150 минг кишига етди. БМТ Мьянма ҳукумати роҳингалар истиқомат қиладиган Аракан (Ракхайн) штатида этник тозалаш  амалиётларини ўтказаётганидан хавотир олмоқда. Бу тадбир Жанубий-Шарқий Осиёни беқарорлаштириб юбориши мумкин экан.

  БМТ бош котиби Антониу Гутерреш 5 сентябрь куни Хавфсизлик Кенгашига жуда нозик мактуб билан мурожаат қилди. Унда Мьянма жанубидаги зўравонликлар гуманитар фожеага сабаб бўлиши таъкидланади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены