Banner Top

ОАВ: Путин президентликка номзодини ноябрда кўрсатади

  Владимир Путиннинг президентлик компанияси  стратегияси ишлаб чиқилган ва у икки босқичдан иборат бўлади. Бу хақда "Коммерсантъ" Кремлдаги манбага таяниб хабар тарқатди.

  Биринчи босқич  ноябрь ойига белгиланган. Унда Владимир Путин янги муддатга ўз номзодини расман эълон қилади. Манбанинг таъкидлашича, бу  “номзодини кўрсатиш борасида илтимос билан чиқадиган фуқоролар билан мулоқот” чоғида юз беради. Мазкур газетанинг ёзишича, кузда Россия президенти бир нечта тадбирларда иштирок этади. Кремлда 30 октябрь куни Москвада сиёсий қатағонлар қурбонлари хотираси кунига бағишланган ёдгорлик очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бундан ташқари нашр  4 ноябрь кунги Халқ бирлиги куни ва 7 ноябрь кунги инқилобнинг 100 йиллигини  ҳам эслатиб ўтди.

  Иккинчи босқич — мустақил номзод сифатида Путиннинг юридик жиҳатдан номзоди кўрсатилиши ва қисқа муддатларда имзо тўплашидир. Кремль минтақавий расмийларга 2018 йилги сайловларда президентнинг ишончли вакиллари бўлишга лойиқ инсонларнинг рўйхатини тузиш илтимоси билан чиқди. Рўйхатга янги сиймолар ва ёшларни киритиш сўралган, дейди РБК манбалари.

  Россияда президентлик сайлови  2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтади. Владимир Путин ҳозирча навбатдаги муддатга ўз номзодини кўрсатиш ёки кўрсатмаслиги борасида баёнот бермади. Июль ойида "Левада-центр" ўтказган ижтимоий сўров натижаларига қараганда, россияликларнинг кўпчилиги (66%) Путинни президент лавозимида кўришларини билдиришган.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены