Banner Top

Бир хил жиноятга икки хил ёндашув: Трамп мисолида

  Дунёдаги энг оғир жиноят бу инсон ҳаётига қилинган суиқасддир. Шундай экан бу ишни ким амалга оширишидан қатъий назар унга жазо ҳам, муносабат ҳам бирдай бўлиши лозим.

  Аммо ҳозирги замонда бу борада қарашлар турлича. Ҳатто қотилнинг қайси миллат ёки халқ вакили эканлигига қараб ёндашувлар ўзгарганини АҚШ етакчиси Донлаьд Трампнинг ушбу масаладаги икки хил ёндашувига нисбатан айтиш мумкин.

 Яқинда 2 октябрда Лас-Вегасда бир жиноятчи мусиқа фестивалига йиғилганларга қарата ўқ отиб жами 58 кишини ҳаётига зомин бўлиб, яна 500дан ортиқ одамни жароҳатлаган эди. Жинояти сўнггида ўзи ҳам полиция томонидан ўлдирилганди. Унга муносабатда АҚШ раҳбари шунчаки ҳалок бўлганларга ҳамдардлигини билдириш билан чегараланиб, жиноятчи ҳақида тўхталиб ўтмаган. Бу ҳақда унинг Твиттердаги фикридан билиш мумкин.

  Шунга қарамай, Трамп жанобларининг куни кеча 8 кишини ўлимига сабаб бўлган ва яна 12 кишини яралаган яна бир жиноятчини ўлим жазосига маҳкум этиш кераклиги, яна у жиноятчи “Грин кард” орқали Қўшма Штатларга келиб қолгани боис ушбу ўйинни бекор қилиш, муҳожирларни мамлакатга киритишни қаттиқ назоратга олиш керак деган ўта миллатчи кайфиятдаги муносабатига гувоҳи бўлдик.                     

   Қаранг, аслини олганда ким бўлишидан, қайси миллат вакили эканлиги ёки уларнинг неча кишини ўлдирганидан қатъий назар иккаласи ҳам жирканч жиноятчилар аммо уларнинг биринчиси асли америкалик, иккинчисининг келиб чиқиши бошқа миллатга (бундайлар ўзбек миллати дейишга арзимайди) тегишли бўлгани боис Трамп уларга икки хил ёндашди.

  Нима бўлганда ҳам бир хил воқеага икки хил ёндашув Ғарб давлатлари сиёсатчиларининг бугунги кун мезонига айланган. Бу эса фақат ва фақат уларнинг дунёқараши қай даражада торайиб, пастлашиб, кўпроқ миллатчилик кайфиятининг юқорилаб бораётганидан далолат беради.

 

Сўнги ўзгартириш: Пайшанба, 02 Ноябрь 2017 11:36

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены