Banner Top

Ғарб ОАВлари ўз ҳудудида хавфсизликни таъминланмаётганида Марказий Осиё давлатларини айбдор деб билмоқда

  Куни кеча Нью-Йоркда бўлиб ўтган теракт ва уни амалга оширган жиноятчи масаласида Ғарб оммавий ахборот воситалари гўёки бундай ҳолатнинг юзага келишига Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият айбдордек кўрсатишга уруниш кузатилмоқда.  

  Жумладан, “The Wall Street Journal” нашри “Нью-Йоркдаги хужум шуни кўрсатмоқдаки, “Марказий Осиё ўсиб бораётган терроризм манбаига айланиб бормоқда”, дея ёзади. Нашрнинг таъкидлашича, “жиҳодчилардан илҳом олган кучсиз иқтисод ва сиёсий эркинликлар чекланган Марказий Осиё мамлакатларининг ёшлари радикализмга оғиб кетишмоқда”.

  Бироқ Reuters, Соиповни яхши ҳаёт орзусида собиқ совет республикасини тарк этган ўзбек эркакларининг  “унитилган авлоди” вакили дея тасвирлар экан, унга “Ғарбга мослаша олмаслик ва тўғри диний таълим олиш” етишмаганлигини қайд қилди.

  Шунингдек, “USA Today” бир қатор жиноятларни гарчи Ўзбекистон расмий тан олмасада ўзбеклар билан боғлаб кўрсатади. Хусусан, шу йилнинг апрель ойида жиноятчининг ҳужуми оқибатида Стокгольмда тўрт кишининг ҳалок бўлиб, 15 кишининг жароҳат олгани, янги йил арафасида қуролланган ўзбек миллатига мансуб шахснинг Истамбулдаги тунги клубда 39 кишини ўлдиргани, баҳорда эса этник ўзбек Санкт-Петербург шаҳридаги метрода портлаш уюштиргани (15 киши ўлди) воқеалари санаб ўтилган.

  Хўш, бу воқеалар Ўзбекистон ҳудудида бўлмаётган экан бошқа давлатлардаги террорчиликка Ўзбекистоннинг қандай алоқаси бор? Бу шахслар Ўзбекистон ҳудудида радикал гуруҳларга қўшилмаган ва бунга имконият ҳам берилмайди. Шундай экан, ўша мамлакатлар ўз хавфсизлигини сақлаёлмаса, демак бу мазкур давлат ҳуқуқ тартибот идораларининг камчилигидир. Ғарб эса буни тан олиб тўғри хулоса чиқариш ўрнига ҳар доимгидек бошқаларни айблаш билан овора.

Диний сиёсатни аслида ким нотўғри олиб бормоқа?

  “Le Monde”нинг “Нью-Йоркда юз берган ҳодиса – бу, шубҳасиз Ўзбекистон расмийлари олиб борган диний сиёсатнинг муваффақиятсизлигидир”, дея ёзиши ҳаммасидан ўтиб тушади. Чунки диний сиёсатни ким нотўғри олиб бораётгани наҳот юқоридаги давлатлардаги воқеалар мисолида кўринмаётган бўлса?!

  Дин масаласидаги нотўғри сиёсат ва турли диний-экстремистик ғоялар кенг тарқалишига шароит яратилган жамиятдагина террорчиларни етиштириб чиқариш мумкин ва шундай ҳам бўлмоқда.

  Умуман олганда, Ғарб ОАВси гарчи ушбу шахснинг айнан АҚШ ҳудудида террорчилик оқимига кириб қолганига урғу бериб, бу борада маҳаллий ҳуқуқ тартибот органларининг лоқайдлигини таҳлил қилиб, диний соҳада мамлакат сиёсатидаги камчиликларни очиқ тан олиш ўрнига айбни бошқалардан қидиришга асосий эътиборни қаратиши воқеалардан тўғри хулоса қила олмаганини кўрсатади.  

  Асл мақсади жамиятга, инсониятга қарши қаратилган турли диний гуруҳлар, ғоялар тарафдорларининг эркин фаолияти учун Ғарб давлатларида кенг шароит яратиб берилган экан, бу давлатларда бундан кейин ҳам тинчлик муаммолигича қолади. Шу ўринда ривожланаётган давлатларга ўзининг асосий қуроли ҳисобланган ОАВлари орқали босим ўтказиш, турли сиёсий ўйинларни ташкил этиш эса Ғарб давлатларининг навбатдаги томшаларидан биридир.   

 

Сўнги ўзгартириш: Пайшанба, 02 Ноябрь 2017 20:24

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены