Banner Top

Қисқа сатрларда. Каталония, Асаларилар ҳалокати, Қочқинлар аҳволи, Венесуэладаги ўзгаришлар

  Октябрь ойида минтақанинг мустақиллиги бўйича референдум билан боғлиқ кескин вазият туфайли Испаниянинг 17 та ҳудудига қараганда Каталония энг кўп иш ўринларини йўқотди.

  Таъкидланишича, минтақа Каталония етакчилари ўртасида тўқнашувлар жараёнида қарийб 15 мингта иш ўрнини йўқотган. Сиёсий беқарорлик туфайли мингдан ортиқ компания ўз қароргоҳларини Испаниянинг бошқа худудларига кўчирди. Улар Каталония мустақилликни қўлга киритадиган бўлса, Европа Иттифоқининг умумий бозоридан четга чиқиб кетишдан хавфсирашган эди. Таъкидланишича, Испанияда октябрь ойида ишсизлик даражаси 58 минг кишига ошди.

***

  Американинг Калифорния штатида бир неча миллион асаларини олиб кетаётган юк машинаси ҳалокатга учради. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида қиймати бир миллион доллардан ортиқ турадиган асалариларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. Фожеа Оберн шаҳри яқинида юз берди. Асаларилар Монтана штатидан Калифорния водийсига олиб келинаётган эди.

***

  БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси Папуа Янги Гвинеядаги Манус оролида истиқомат қилаётган қочқинлар аҳволидан ташвишга тушаётганини билдирди.

  Бу хақда ташкилот расмий вакили Руперт Колвилл маълум қилди. Австралия расмийлари ўтган йилнинг август ойида бу лагерни беркитишга рухсат берган эди. Лагер 31 октябрь куни беркитилди. Манус оролидаги қочқинлар асосан Австралияга йўл олди. БМТ Австралияга мурожаат қилиб, зудлик билан қочқинларга бошпана беришга, озиқ-овқат, сув ва бошқа керакли маҳсулотлар билан таъминлашга чақирди.

***

  Венесуэла  Президенти Николас Мадуро пойтахтдаги Либертадор муниципалитети рахбари Хорхе Родригесни алоқа ва ахблрот вазири этиб тайинлади. Давлат раҳбари жума куни яна учта вазир ўзгарганини маълум қилди. Собиқ Алоқа ва ахборот вазири Эрнесто Вильегас маданият вазири этиб таслиқлоанди. Фалькон штатининг собиқ губернаторри Стелла Луга эса орол Франсиско-де-Миранда худудлари ишлари бўйича вазир лавозимини эгаллади. Президент ҳузуридаги вазир лавозимига полковник Хорхе Маркес тайинланди.

***

  БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва Колумбия ҳукумати ўртасида ҳамкорликка бағишлаган Шартнома имзоланди.

  Имзоланган ҳужжатга кўра, Колумбияда коки етиштирувчиларга муқобил даромад топишга ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Венада БМТ Бош котибининг ўринбосари ва Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов маълум қилди. Унинг гаплари Колумбия  президентининг сайтида эълон қилинган. Колумбия мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга қараганда, мамлакатда коки етиштириладиган майдонлар 188 минг гектарни ташкил қилади. Кокаин етиштириш йилига 700 тоннага ошди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены