Banner Top

Яқин қариндошлари ёки ўзининг судланганлиги муносабати фуқарони ишга қабул қилишни рад этишга чек қўйилади

  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов ЎзА мухбири билан суҳбатида маълум қилди.

  Адлия вазири халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётганини таъкидлаб ўтган.

  Шу ўринда, фуқароларнинг ҳаётий муаммоларини, яъни яқин қариндошлари ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Меҳнат кодексининг 78-моддасига шахсни ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишни тақиқловчи норма белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.

  “Бу эса, ватанпарвар, ташаббускор, билимли, интилувчан фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш каби конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади”, - дейди Р.Давлетов.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены