Banner Top

Дунё матбуоти: Яман собиқ раҳбари ўлдими?, Brexit музокараси, Қирғизистон ва Тожикистоннинг Хитойдан қарзи

Президент тасодифан ўлдирилдими?

  Исёнкор-хусийлар томонидан Яман собиқ президенти Али Абдулла Салехнинг ўлдирилиши бу мамлакатдаги мажоро янги босқичга чиқди, дея ёзади Тhe Wall Street Journal.

  Нашрининг таъкидлашича, экс-президентнинг ўлими ва аксилсаудия иттифоқининг барбод бўлиши Яманда хокимият учун Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги курашни кучайтиради.

  The Guardian таҳлилчиларнинг фикрича, хусийлар томонидан Али Абдулла Салехнинг ўлдирилиши билан Яманда фуқоролар уруши фожеали тус олади. Мамлакатдаги вазият тез орада беқарорлашади, дея ёзади нашр. Мамлакатни 30 йилдан ортиқ бошқарган экс-президент ўтган ҳафтада хусийлар билан жанжаллашиб қолгани ва Саудия Арабистони билан тинчликка эришишга интилаётгани учун жазоланди. Бу “жанжал” Сана кўчаларида танклар жангига сабаб бўлди, бунинг оқибатида Sky News Arabia телеканали маълумотига кўра, камида 245 киши ҳалок бўлди.

  Шу билан бирга, исёнкорларга мойил бўлган армия вакилининг айтишича, Салех тасодиф туфайли ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, Салех ва унга ҳамроҳлик қилувчилар Санханга келишганида хавфсизлик кучлари уни ушлаб қолишга уринган, бироқ отишма бошланиб кетган, бунинг оқибатида экс-президент ўлдирилган, дея ёзди Sky News Arabia.

Ҳар кимнинг ўз брексити бор

  Буюк Брритания ва Европа Иттифоқи Брексит бўйича келишувга эриша олмади, бироқ музокаралар ЕИнинг 14-15 декабрга мўлжалланган саммитига қадар муваффақиятли якунланиши мумкин, дея таъкидлайди La Republica.

  Буюк Британия бош вазири  Тереза Мэй ва Еврокомиссия раҳбари  Жан-Клод Юнкер музокоралардан сўнг Лондон ва Брюссель ўртасида қарама-қаршиликлар сақланиб қолган “бир қатор муаммолар” борлигини тан олишга мажбур бўлди. Нашрнинг ёзишича, сўнгги икки ойда энг мураккаб мавзу Ирландия чегараси бўлган. Британия хукумати душанба куни Европа Иттифоқи ва Ирландия босимига ён берди ва Европа Иттифоқи сафларидан чиққанидан сўнг мустақил Ирландиянинг Британия таркибидаги Шимолий Ирландия билан “норматив мослашуви”га рози бўлди, дея таъкидлайди The Guardian.

  Британиядаги бошқа бир The Daily Telegraphнинг ёзишича, «Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Брекситдан сўнг Шимолий Ирландия ва Ирландия ўртасидаги аниқ чегаралар мавжуд бўлмаслигига келишиб олдилар". Ирландия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Саймон Ковени Ирландиянинг RTEга баёнот берди: Брюсселда чегаралар бўлмаслиги борасида келишиб олинди. Унинг сўзларига қараганда, Ирландиянинг ҳар икки томони худди ҳозиргидек ягона божхона ва савдо қоидаларига бўйсинади. Бироқ бу келишувга Шимолий Ирландия Демократик юнионистлар партияси қарши чиқмоқда. Бу партия баёнот бериб Брекзитда Буюк Британиянинг турли субьектлари учун турлича талаблар бўлмаслиги кераклигини айтмоқда,  дея ёзди La Republica.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг Хитойдан қарзи

  ​The Diplomat Марказий Осиёдаги иккита қашшоқ давлат – Қирғизистон ва Тожикистон Хитой олдидаги қарзларни уза олмайди деган фикрларни рад қилди.

  Нашр аниқ рақамларни келтирар экан, бу икки мамлакат ўз қарзларини яхши бошқараётганини таъкидлайди. Қирғизистоннинг ташқи давлат қарзи 41 фоизни,Тожикистонники эса 53 фоизни ташкил қилади. Таъкидланишича, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи қарзлардан қутилиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

  Бироқ нашрнинг огоҳлантиришича, Хитой қарзлари асосан АҚШ доллорларида берилгани боис “Қирғизистон ва Тожикистонга валюта курсларнинг ўйнаб туриши туфайли валюта захиралари етишмаслиги мумкин. Икки мамлакат экспортининг нисбатан камлиги уларни ташқи зарбаларга қарши буферлаш учун бошқа потенциал хорижий валюта манбаларидан маҳрум қилади”.  Бу жуда хавфли ва жуда ҳам юқори хавфдир.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены