Banner Top

Путин янги муддат режалари ва бош вазир тўғрисидаги саволларга жавоб қайтарди

  Дастлабки маълумотларга кўра, (75 фоиздан кўп овоз олиб) сайловларда ғалаба қозонган Россия президенти Владимир Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди ва ўзининг сайловолди командаси штабида чиқиш қилди.

  Унинг сўзларига қараганда, ҳозирча конституцияга ўзгартиш киритиш ниятида эмас ва янги бош вазир номзоди ҳақида “батафсилроқ ўйлаб кўришни” бошламаган. У амалдаги бош вазир Дмитрий Медведев ўз креслосини сақлаб қоладими, деб берилган саволга жавоб қайтармади.

  Яна бир президентлик муддати ҳақида берилган саволни Путин “бир оз кулгили” деб атади: “Нима мен, 100 ёшимгача ўтираманми? Йўқ”.
Бундан аввал митингда Путин овоз берувчиларнинг ҳаммасига миннадорчилик билдирган эди.

  “Сиз – бизнинг умумий командамизсиз. Бугун овоз берганларнинг ҳаммаси – бизнинг катта умуммиллий командамиз”, – деди Путин Москванинг Манеж майдонидаги “Россия. Севастополь. Қрим” деб номланган митинг саҳнасида.

  Путин “олға интилиш мақсадида” мамлакатни бирдамликка чақирди  ва "Россия муваффақиятлар оғушида" деди.

  "Биз конъюнктура қарашларига таянмаймиз, биз фарзандларимизнинг келажаги ҳақида ўйлаймиз. Биргаликда Россия учун кенг кўламли ишларни амалга оширамиз", –деди Путин.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены