Banner Top

Владимир Норов: Афғонистон иқтисодиёти тикланиши барқарорлик таъминланишига замин яратади

  Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида журналистлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов билан мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

  Мулоқот аввалида В.Норов Афғонистон Ислом республикасидаги мавжуд вазиятга тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, мазкур давлатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи дунё ҳамжамиятининг доимий эътиборида. Кейинги пайтда ушбу мақсадда 7 миллирад доллар ёрдам кўрсатилган. Шунга қарамай мамлакатдаги вазият беқарорлигича қолмоқда. 9 миллиондан ортиқ одам қашшоқ шароитда яшамоқда.

  Ўзбекистон ҳам қўшни Афғонистондаги вазият яхшиланиши учун, афғон халқининг манфаатини ўйлаб ёрдам кўрсатиб келаётир. Бу мамлакатда йўллар қурилиши, хусусан темир йўл барпо этилишида амалий кўмак кўрсатилди. Электр энергияси етказиб берилмоқда. Мамлакатдаги таълим тизимининг яхшиланиши учун афғон ёшларининг Ўзбекистонда илм олиб, касб-ҳунар эгаси бўлишига шароит яратилди.

  Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланиши йўлида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев катта ташаббусларни илгари сургани халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди. БМТ минбарида Давлатимиз раҳбари таклиф этган таклиф асосида Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг ташкил этилаётгани бу йўналишда муҳим натижаларга эришишга йўл очади.

  Афғонистон бой минерел ресурслар ва бошқа табиий бойликларга эга мамлакат. Шу боис бу давлат билан яқин ҳамкорлик қилишга қизиқиш билан қарайдиган давлатлар ҳам салмоқли.

  Нуфузли халқаро ташкилотлар, турли давлатлар дипломатлари иштирокида ўтадиган конференцияда афғон муаммосига ечим топиш учун яратилган мулоқот майдони, албатта, ўз самарасини беради. Жаҳон ҳамжамиятининг эътибори бу муаммога қаратилиши Афғонистонга кўрсатиладиган ёрдам кўламини кенгайтиради. Мамлакат иқтисодиётининг тикланиши ва ривожланиши барқарорлик таъминланишига замин яратади.

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены