Banner Top

Сергей Лавров “Скрипаль иши”да қўллаб-қувватлагани учун Душанбега миннатдорчилик билдирди

Россия “Скрипаль иши” бўйича Тожикистоннинг Москва билан бирдамлигини юқори баҳолайди, дея баёнот берди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров душанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан бўлиб ўтган музокоралардан сўнг.

«ОДКБга аъзо барча мамлакатлар қатори, Тожикистон Солсберидаги  ҳодиса атрофида биз билан алоқада бўлиб бирдам бўлганини юқори баҳолаймиз. 4 апрел куни Кимёвий Қуролларни тақиқлаш ташкилоти Ижроия Кенгашининг махсус сессиясида биз - ОДКБга аъзо мамлакатлар қўшма баёнот билан чиқиб, кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция талабларига қатьий риоя этган ҳолда шаффоф, холис профессионал даражада текширувлар олиб борилишини талаб қилдик. Ўз навбатида бундан кейин ҳам Тожикистонни жаҳон саҳнасида, жумладан БМТда қўллаб-қувватлашда давом эттаверамиз», - деди Сергей Лавров тожикистонлик ҳамкасби билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида.

Икки томонлама собиқ агент Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия 4 март куни Англия жанубида жойлашган  Солсберида ўриндиқлардан бирида хушсиз топилган эди. Солсберидаги касалхона шифокорлари  6 апрел куни баёнот бериб, 66- ёшли Скрипаль ва унинг қизининг соғлиғи "тезлик билан яхшиланиб бораётгани, аммо улар ҳамон оғир аҳволда” эканликлари борасида маълум қилган эди. 33-ёшли Юлия ўтган ҳафтада кўзини очди, Британия полицияси унинг номидан тарқатган маълумотларга кўра, унинг  ҳаётбахш кучи  “кундан кунга ошмоқда”.

Британия Россияни Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган “Новичок” деб аталмиш кимёвий моддалар орқали Скрипални ўлдиришга ҳаракат қилганликда айблаб келади. Москва заҳарлашга ўзининг алоқаси борлигини инкор қилиб келади. Скрипаль билан боғлиқ ҳодиса Москва ва Ғарб ўртасида дипломатик инқирозни келтириб чиқарди.

Лавров Аслов билан 9 апрель куни ўтказган матбуот анжуманида Москва Тожикистонни ҳарбий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этишини ва “тожикистонлик дўстларга уларнин қуролли кучларини замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, давлат чегараларини муҳофаза қилиш борасидаги имкониятларини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайверишини”  маълум қилди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены