Banner Top

Эмомали Рахмон: Тожикистон сиёсатида “икки хил стандартлардан” холи

  Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Иқтисодий Ҳамкорлик Ҳамдўстлиги(ИҲҲ) ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 23-мажлиси доирасида Эрон ташқи ишлар вазири  Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди. ИҲҲ ТИВК мажлиси 16-17 апрель кунлари Душанбеда бўлиб ўтмоқда.

  Суҳбат давомида Эмомали Раҳмон ва Жавад Зариф Тожикистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, устивор масалалар, жумладан аввал эришилган битимларни амалга ошириш, савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди, дея хабар тарқатди Тожикистон президентининг матбуот хизмати 17 апрел куни.

  Учрашувда хавфсизлик масаласига тааллуқли масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шу муносабат билан Эмомали Раҳмон бу йўналишда  Тожикистонинг халқаро сиёсати “икки хил стандартлардан” холи эканлигини алоҳида таъкидлади ва барча йўналишлар ижобий ва шаффоф шаклда олиб борилишини қайд қилди. Терроризм, экстремизм ва диний радикализм каби хавфсизликка қарши кураш ташқи сиёсатимизнинг марказида туради, дея таъкидлади Тожикистон раҳбари.

  Эмомали Раҳмон душанба куни Афғонистон ТИВ раҳбари Салоҳиддин Раббани ва ИҲҲ Бош котиби Халил Ибраҳим Арча билан ҳам учрашди.

  Муҳаммад Жавад Зариф Иқтисодий Ҳамкорлик Ҳамдўстлиги (1985 йилда Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари томонидан ташкил этилган минтақавий давлатлараро иқтисодий ташкилот)га аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этиш мақсадида 16 апрель куни  Тожикистонга келди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены