Banner Top

Сурия инқирози мамлакат учун қанчага тушмоқда?

  Ўзбек оилаларида ҳар куни одатга айланган ҳар қандай дастурхонга “Тинчлик ва хотиржамлик бўлсин” деб фотиҳа қилишнинг таг замирида шундай чуқур маъно-мазмун яширинганки, унинг қанчалик даражада тўғри эканлигига дунёнинг айрим давлатларида давом этаётган турли урушлар оқибатлари ва натижаларини кўриб ҳамдусанолар айтасан!

  Ҳақиқатда ҳам пиру бадавлат қарияларимиз фотиҳаларидаги бундай иккита сўз ўзаро бир бирини тўлдирўвчи ва бир биридан келиб чиқувчи эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Табиийки, ҳеч қачон тинчлик бўлмаган жойда хотиржамлик бўлмайди!

  Айниқса мана шундай урушлар айрим мусулмон давлатларида давом этаётганлигини кўриб, ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган ҳар қандай фуқарода ички ачиниш пайдо бўлиши табиийдир. Жумладан Сурия Араб Республикасида давом этаётган фуқаролик урушининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини таҳлил қилиш орқали уруш қанчалик даражада мамлакат иқтисодиётини издан чиқариши мумкинлиги ва ижтимоий нобарқарорликка сабаб бўлиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин деб ҳисоблайман.

  Сурияда давом этаётган фуқаролик уруши бундан манфаатга эга бўлган давлатлар раҳнамолигида айрим мусулмон давлатларида (Ливия, Миср) бўлиб ўтган “Араб баҳори” инқилобининг давоми  сифатида 2011 йил март ойида бошланган бўлиб, аксилҳукумат намойишлар Суриянинг турли шаҳарларида тартибсизликлар сабаб, шу йилнинг ёзида кенг кўламли қуролли тўқнашувларигача вазиятни кескинлаштирди. Мухолифатнинг асосий талаблари Президент Башар Асад истеъфоси, 1962 йилдан бошлаб амалда бўлган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказиш ҳисобланади.

  Шу жойда 2005 йил май ойидаги Андижон воқеалари ҳам “Лолавий инқилоб”нинг кейинги босқичи эканлигини яна бир маротаба эсга олган ҳолда, жойларида жаннатда бўлгани рост бўлсин мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ақллилик ва зукколик билан вазиятни англаб етиб ўз вақтида тўғри қарор қабул қилганлиги натижасида Ўзбекистонни ҳам шунга ўхшаш жар ёқасидан олиб қолганлигини эсдан чиқармайлик ва айрим сиёсатчиларимизни, улар мухолифат бўладими ёки ким бўлишидан қатъий назар, бундай узоқни кўра билган давлат раҳбари тўғрисида ноўрин фикрлар билдиришдан тийилишларига чақирган бўлардим. Мусулмончиликда бир ажойиб одат борки, ҳеч қачон ўтганлар тўғрисида ёмон фикрлар айтилмайди. Яъни, вафот этган шахсни қабрига қўйиб қайтиш олдидан оломонга “фалончи қандай одам эди” деб мурожаат қилинади, шунда ҳамма бараварига “яхши одам эди” деб жавоб қайтаради. Мусулмон эканмиз бошимизни баланд кўтарайлик ҳеч қачон бошқа дин вакиллари олдида ўзаро бир биримизни ёмонлаб, айниқса ўтганлар тўғрисида ёмон фикрлар билдириб, ўзимизнинг савиямизни кўрсатмайлик. Агар мард бўлсак, ҳақиқатда ҳам ҳар қандай бандасининг айби камчилиги бўлиши мумкин, вақтида ва юзига айтишни ўрганайлик, бекорга “Беайб парвадигор” деб айтилмайди! Яна бир нарсани эсдан чиқармайликки ўтган одамларни, уларнинг қилган ишларини ёмонлаш на мамлакат учун, на жаммият учун фойда келтиради. Бу борада, айниқса сиёсатчиларимизга бу ўрнак бўлиши лозим, ғарб мамлакатларига ҳавас билан қараш лозим!

  Мавзудан сал четлашгандай бўлдик лекин миллат обрўси ва эътиборини кўтариш учун қисқагина четга чиқиш ҳеч қачон ҳалал бермайди деб ўйлайман.Ўтган йили сентябрь ойида БМТнинг 72 – сессиядаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маърузасидаги айрим давлат раҳбарлари томонидан ҳам эътироф этилган қуйидаги фикрлари барча мусулмонлар учун дастурул амал бўлиши керак деб ҳисоблаймиз: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз.

  Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз.

  Исломдинибизниэзгуликватинчликка, аслинсонийфазилатларниасраб-авайлашгадаъватэтади”.

  Савол туғилади, Сурия давлатида саккизинчи йил давом этаётган урушлар халққа миллатга нима берди?. Очиқ айтиш керакка,айрим ўзларини муҳолифат деб ҳисоблаб,ўзларининг манфаатлари йўлида оддий фуқароларни орқасидан эргаштираётганлардан ташқари барча ва барча Сурия ҳалқи бугун урушдан азият чекди ва чекмоқда.  Мамлакатдаги уруш ҳолати оқибатида БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича Олий комиссари тарқатган маълумотларига кўра Сурияда гуманитар ёрдамга муҳтож аҳоли сони 13,5 миллион кишини ташкил қилиб, шундан 6,0 миллиони мамлакат ичида уруш туфайли яшаш жойини ўзгартирган ва 4,9 миллиондан ортиғи мамлакатдан чиқиб қочоқлар мақомини олганлар ҳисобланади. Уруш бошлангунга қадар Сурияда Иордания ва Ироқдан қочоқлар ўтиб яшаб келган эди. Энг ачинарлиси 2010 йилда Сурия аҳолиси 20721 минг кишини ташкил этгани ҳолда 2015 йилга келиб тахминий маълумотларга аҳоли сони 18502 минг кишини ташкил этмоқда. Айрим манбалар тарқатган маълумотларга кўра мамлакат аҳолиси сони кейинги беш йилда 5 миллионга қисқарган.

  Яна бир даҳшатли ҳолат, фуқаролик уруши бошлангунга қадар Сурияликларнинг ўртача умр кўриш ёши 75,9 йилни ташкил қилгани ҳолда, бу кўрсаткич бугунги кунга келиб 55,7 ёшгача қисқарган. Мана сизга уруш мамлакат учун келтирган демографик оқибатларнинг айримлари!

  Энди урушнинг мамлакат иқтисодини издан чиқариганлиги тўғрисидаги айрим маълумотларга эътиборингизни тортишга ҳаракат қиламиз. Яқинда Сурия Президенти Башар Асад уруш оқибатида издан чиқарилган мамлакат инфратузилмасини тиклашга зарур бўладиган маблағ миқдори 400 млрд долларга баҳоланаётганини маълум қилган  ва уни тиклашга камида10-15 йил вақт кетишини айтган”.

  Мазкур 400 млрд. долларлик йўқотиш фақатгина издан чиқарилган инфратузилма объектларини тиклаш учун талаб қилинадиган маблағ ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий қудратини баҳолашда фойдаланиладиган ялпи ички маҳсулот ҳажми 2010 – 2016 йилларда 3 бараварга яқин қисқарган. Ёки, 2010 йилда ялпи ички маҳсулот қиймати 60,5 миллиард доллага тенг бўлгани ҳолда бу кўрсаткич 2016 йилга келиб 22,2 миллиард долларгача қисқарган. Ўз навбатида ушбу давр мобайнида аҳоли жон боши ҳисобида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот қиймати 2877 доллардан 1203 долларгача ёки 2,4 мартача камайган. Мамлакат аҳолисининг камайганлиги ва катта қисмининг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетганлиги сабабли аҳоли жон боши ҳисобида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот қиймати нисбатан камроқ пасайган. Уруш натижасида, мамлакатнинг иқтисодий йўқотиши миқдори 2010 йил даражасидан келиб чиқиб ҳисоблаганда 150,7 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Барқарорлик шароитида иқтисодий ўсишни ҳисобга оладиган бўлсак иқттисодий йўқотиш ҳажми янада ортиши табиийдир. Демак, инфраструктурани тиклаш ва иқтисодий йўқотишларни қўшиб ҳисобланганда, бугунги кундага йиллик 22,2 миллиард долларлик ЯИМ даражасида 2010 йил даражасига чиқиш учун камида 25 йил муддат талаб қилинади.

  Мана сизнинг эътиборингизга  уруш оқибатида, албатта унга ким айбдор ёки сабабчи эканлиги тўғрисида гапиришдан йироқмиз, лекин бир мусулмон давлатининг қанчалик даражада иқтисодий инқирозга юз тутганлиги ва кишилик жамияти ривожида қанчалик орқага кетиб қолганлиги тўғрисида хулоса қилиш имконини берадиган маълумотлар беришга ҳаракат қилдик.

 Кимларнингдир таъсири остида ўз манфаатлари учун мамлакатда бундай даражадаги йўқотишларга сабаб бўлаётганлар бир нарсани эсдан чиқармасликлари лозимки,агарда давлат тепасига келиш ёки қолиш мақсад  бўлса, унга эришишнинг демократик йўллари борлигини эсдан чиқармаслик лозим! Албатта, демократик жараёнлар амалда бўлиши учун мамлакатда давлат раҳбаридан тортиб, то оддий фуқароларгача қонунларга ҳаммага бир хил бўйсуниши лозимлигини эсдан чиқармаслик лозим.

  Яна бир нарсани эслатиб қўйишни лозим деб ҳисоблайманки, мана шундай урушлар натижасида давлат тепасига келиш ёки қолиш мумкин, лекин мамлакатдаги йўқотишлар ўрнини тиклашга шу пайтгача ҳам бундан кейин ҳам ана шундай урушлар келиб чиқишига раҳнома бўлган мамлакат четидаги кучлар сариқ чақа ҳам ёрдам бермайдилар. Яна ҳамма оғирлик оддий халқнинг елкасига тушади! Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат!

  Шунинг учун, ким бўлишлигимиздан қатъий назар тинчликнинг қадрига етайлик, тинчлик учун ҳамма маъсул эканлигини эсдан чиқармайлик!

 

Юсупов Эркин Джураевич,

иқтисод фанлари доктори

Сўнги ўзгартириш: Якшанба, 22 Апрель 2018 17:15

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены