Banner Top

Эмомали Раҳмон: Тожикистон ҳеч қачон қўшниларига муаммо яратмаган

  Тожикистон ҳеч қачон қўшниларига муаммо яратмаган ва ҳамиша сув ресурслари ва экология масаласида минтақа ва дунё мамлакатларининг интеграциялашувига интилган, дея баёнот берди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган учрашувда.

Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги делегация чегара масаласида Душанбеда бўлади

2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссияларининг мажлисларида иштирок этади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон делегацияси Абдулла Арипов бошчилигида ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади

  2017 йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16-йиғилишида иштирок этади.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияга ташриф буюради

  2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

Абдулла Арипов Сапар Исаковни Қирғизистоннинг янги Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади

  2017 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Сапар Исаковни 25 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.

RSS