Banner Top

Ижтимоий фикр: Аҳоли Давлат раҳбарига тўла ишонади

  Президентимизнинг бир йиллик фаолияти бўйича жамоатчилик фикри қандай? Аҳоли Давлат раҳбарига тўла ишонади 2017 йил 4 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида» мавзуида ижтимоий сўров ўтказилди.

Ижтимоий фикр: Жамиятда ижтимоий адолат тамойили қарор топмоқда

  “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”.

  Мамлакатимизда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ ҳамда беғараз ўрганиш ва улар юзасидан қонуний чоралар кўришда ана шу тамойил устувор аҳамият касб этмоқда. Халқ билан очиқ ҳамда самарали мулоқот олиб бориш, жойларда аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилиш улар фаолияти мезонига айланаётгани бугун ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳасида сезиларли ўзгаришларга туртки бераяпти.

Бугунги ёшлар: Аниқ мақсадлар сари дадил қадам

  Мамлакатимиз аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этадиган, ўзига хос ижтимоий-демографик хусусиятга эга қатлам — ёшларнинг бугунги кайфияти, қизиқишу интилишлари, маънавий-руҳий олами қандай? Улар учун ҳаётда нималар қадрият даражасига кўтарилган? Ўз навбатида, уларни нима ўйлантиради ва ташвишга солади? Умуман, Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлиги қандай ютуқларда намоён бўлмоқда?

  “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари ўтказган навбатдаги сўровда ушбу саволларга жавоб изланди. Унда 14 ёшдан 29 ёшгача бўлган мингдан зиёд йигит-қизлар қамраб олинди.

Ижтимоий фикр: қишлоқ аҳли шаҳарликларга, аёллар эса эркакларга қараганда кўпроқ давлат органларига мурожаат қилади

  Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида давлат органлари фаолиятига фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг илғор механизмлари татбиқ этилаяпти. Натижада юртдошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари пайдо бўлаяпти, давлат ҳамда халқ ўртасида мулоқот жонланди, аҳолининг давлат институтларига бўлган ишончи тобора юксалмоқда.

Давлат бошқаруви самарадорлиги янги мезонлар асосида баҳоланмоқда

  Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини баҳолаш йўлга қўйилди. Бунда халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган ҳаётбахш мезонга таянилмоқда. Шуни қайд этиш керакки, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги энг асосий мезон бўлмоқда.

Фарзанд – оила қувончи

  Мамлакатимиз фуқаролари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатликни ҳамда репродуктив ҳуқуқ кафолатларини таъминлаш каби жамият тараққиётининг муҳим жабҳаларида олиб борилаётган давлат стратегиясини қўллаб-қувватлайди.

RSS