Banner Top

Муносабат (1198)

Ноқонуний мухожирлар халок бўлмоқда

   Жахон оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари ўз эътиборини Италиянинг Лампедуза оролига қаратмоқда. Орол соҳиллари яқинида муҳожирлар тушган кема халокатга учраши оқибатида 130 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар хомиладор аёл ва 4 нафар ёш бола борлиги айтилмоқда.

  • 0

Италия хукуматига ишонч билдирилди

   Чоршанба куни Италия парламентининг депутатлар палатаси Энрико Летта бошчилигидаги каолиция хукуматига ишонч билдирди. Шу таркибдаги хукуматнинг бундан кейин фаолият юритишини ёқлаб 435 нафар депутат овоз берди. Бундан аввал Сенат вакиллари, жумладан Сильвио Берлускони мансуб бўлган “Халқ Эркинлиги” партияси аъзолари ҳам Вазирлар Махкамаси фаолиятини қўллаб-қувватлаган эди. Сенаторларнинг 235 нафари хукумат учун овоз берган бўлса, 70 нафари қарши чиқди. Бетарафлар бўлмади. Аслида, мамлакат учун оғир бўлган даврда шакллантирилган хукуматнинг кейинги фаолияти учун 161 нафар сенаторнинг овози етарли эди.

  • 0

Биометрик паспортнинг афзалликлари

   Ҳозир дунёнинг ўнлаб мамлакатларида биометрик паспортга ўтилмоқда. Украина мисолида оладиган бўлсак, шу йилнинг январидан бошлаб ҳориж ва ички паспортлар, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномалари янги қонунга мувофиқ биометриклашади. Германияда ҳам ушбу шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эътибор кучайтирилмоқда.

  • 0

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир

   Ахборт технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Бир вақтлар янги киноларни фақат кинотеарларда томоша қилардик. Кейинчалик видеомагнитофон пайдо бўлди. Унда ҳам фильмларни томоша қилиш бироз чекланган эди. Замон шу қадар ривожландики, хозир DVD кириб бормаган хонадонинг ўзи қолмади. Махсус дўконлардан (кўп холларда қўлдан - сифатсиз) диск сотиб олсангиз бўлди, 10-15та фильм (концертлар)ни кўк чойни олдингизга қўйиб олиб хохлаганча томоша қилишингиз мумкин. Телеканалларимиз эса пешма-пеш суратга олинган миллий фильмларимизни пешма-пеш томошабинлар эътиборига ҳавол қилмоқда.

  • 0

Ангела Меркел Германия хукуматини бошқаришда давом этади

   Якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида Ангела Меркел мансуб бўлган блок Германия парламентининг қуйи палатасидаги энг кўп ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Мухбирларнинг хабар қилишича Христиан-демократик иттифоқ (ХДС) Германия социал иттифоқи (ХСС) билан биргаликда сайловчиларнинг 41,5 фоиз овозини тўплади. Бу сўнгги 20 йилдаги энг юксак кўрсаткич экани айтилмоқда. Коалиция Бундестагдаги 630 ўриндан 311тасини қўлга киритди. Бироқ бу натижалар Бундестагдаги кўпчилик ўринларни эгаллашга етмайди. Шу сабабли ҳам  ХДС/ХСС блоки бошқа сиёсий кучларни ўз томонига жалб қилиши керак бўлади.

  • 0
RSS