Banner Top

Сайт ҳақида

SHARH.uz сайти ҳақида

   Ташкил этилиши: SHARH.uz сайтини ташкил этиш лойиҳаси 2012 йилнинг октябриди юзага келган ва 2013 йилнинг январ ойидан ООО «Billur COM» домен ва хостингларни рўйҳатга олиш фирмаси томонидан рўйҳатга олинган.

    Таъсисчи: “SHAMSUTDINOVS BUSINESS GROUP”масъулияти чекланган жамияти.

   2013 йил 19 июлида Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида 0984-сонли Гувоҳнома билан рўйҳатдан ўтган. 

    Таҳририят:

    Бош муҳаррир: О.Иззатуллаев 

  1. Сиёсат, иқтисодиёт бўлими
  2. Жамият, муносабат бўлими
  3. Адабиёт ва санъат бўлими

    Сайтнинг мақсади – миллий манфаатларимиздан келиб чиққан холда, фуқароларни ишончли ва холис ахборотлар билан таъминлаш борасида, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситаларида бериб борилаётган мақола ва маълумотларга шарҳлар тайёрлаш.

     Мақсадни амалга оширишдаги вазифалар:

  - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда чоп этилаётган газеталар, интернет сайтлар, журналлар, турли тўпламлар, блютенлар, китобларда чоп этилган ижтимоий-сиёсий, илмий-маданий, спорт йўналишларидаги энг долзарб, қизиқарли деб топилган, миллий манфаатларга мос келувчи мақолаларни тўлиқ (ёки қисман) шаклда ёки улар ҳақидаги шарҳларни ўзбек тилида (кейинчалик рус, инглиз тилларда) чоп этиш;

 - Маҳаллий ва чет эл ОАВлари, интернет сайтларида берилган маълумотларни манбаасини кўрсатган холда қайта чоп этиш, уларга муносабат ва шарҳлар тайёрлаш;

 - Ўзбекистон Республикасининг мавжуд қонунлари асосида жамоатчилик фикрини шакллантириш, ахолининг турли қаталамлари ўртасида сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида фаолият юритаётган маҳаллий газеталарнинг аҳоли ўртасида оммалашганлиги даражасини аниқлаш юзасидан сўровлар ўтказиш, танловлар ташкил этиш ҳамда бу йўналишдаги чет эл ва халқаро ташкилотлар лойиҳаларида иштирок этиш;

 - Ўзбекистон Республикасида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўйиш;

 - Мамлакатда, минтақада ҳамда жаҳонда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида интернет сайтлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали бериб борилаётган мақолаларга, турли ахборот хуружларига нисбатан жамоатчиликнинг онгли ва хушёр муносабатани шакллантириш ишига ҳисса қўшиш бу борадаги материалларнинг сайт орқали доимий бериб борилишини таъминлаш;

 - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб бориш;      

 - Маҳаллий ва халқаро ахборот-таҳлил, илмий йўналишда фаолият билан шуғулланувчи марказлар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ўтказилган тадбирларни (конференция, семинар, семинар-тренинг, ток-шоу, давра суҳбати каби) ёритишни ташкил этиш ҳамда тадбирлар давомида йиғилган материаллар, олиб борилган тадқиқотлар, ўтказилган сўровномалар натижаси юзасидан маълумотларни сайтда ёритиб бориш;

 - Хайрия мақсадларида турли тадбирлар ташкил этиш.