Banner Top

Президентимиз Хитой Бош вазири билан учрашди

 

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Бош вазир Президентимизнинг ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

  Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой билан дўстлик алоқаларини қадрлашини, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз манфаатларига мос эканини таъкидлади.

  Давлатимиз раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи давомида 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу кўп йиллик савдо-иқтисодий муносабатлар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

  Ташриф давомидаги учрашувлар кўп қиррали муносабатлар кўламини кенгайтириш, ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиш ва истиқболли йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият яратди.

 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены