Banner Top

Президентимизнинг Хитойга ташрифи якуни бўйича 100дан зиёд ҳужжат ва 23 млрд доллардан зиёд лойиҳалар имзоланди

  Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнот имзоланди.

  Ташриф давомида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 100 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида кўплаб салмоқли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 23 миллиард АҚШ долларидан ошади.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз делегациясига кўрсатилган юксак эҳтиром ва меҳмондўстлик учун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга миннатдорлик билдирди ва уни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

  Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

  P.S. Шу ўринда мазкур ташрифни ёритишда илк бор расмий ОАВларимиз, хусусан ЎзА фаоллик кўрсатди. Онлайн ёритиш амалга оширилмаган бўлсада, лекин ўзгаришлар катта. Келгусида бошқа норасмий матбуот вакилларига ҳам шундай ташрифларни бевосита ёритиш имконияти берилишига умид қилиб қоламиз.

 

Сўнги ўзгартириш: Сешанба, 16 Май 2017 10:35

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены