Banner Top

Ўзбекистон ва Покистон Президентлари бир-бирларини қутладилар

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқаларимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган.

  Давлатимиз раҳбари “биргаликдаги амалий ҳаракатларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорлигимиз янада чуқурлашиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик кўприги тобора мустаҳкамланиб бораверади”, деб ишонч билдирган.

  Президент Мамнун Ҳусайн Покистон ҳукумати ва халқи номидан ушбу сана муносабати билан самимий тилаклар билдириб, “мамлакатларимизни яқин тарихий, диний ва маданий ришталар боғлаб туриши”ни таъкидлаган.

  Қутловда Покистон Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани қайд этилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены