Banner Top

Шавкат Мирзиёев ГФР собиқ канцлери Гельмут Кол вафоти муносабати билан таъзия билдирди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга, Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

  Номада, “Жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби сифатида хотирамизда мангу қолади. Жаҳон тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалар, жумладан, Германиянинг бирлашуви ва Европа Иттифоқининг ташкил топиши бевосита унинг номи билан боғлиқ.

  Гельмут Коль, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик ва дўстлик алоқалари ўрнатилиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган.

  Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман” дейилади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены