Banner Top

Ўзбекистон раҳбари Португалия Президентига ҳамдардлик билдирди

  2017 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади.

  “Сизга таъзия изҳор этамиз ва бутун Португалия халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз” – дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены