Banner Top

Президент қарори билан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилади

  Бу ҳақда ““Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

  Мазкур кўкрак нишони мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналарга тақдим этилади.

  Кўкрак нишони Низомининг 1-бандига мувофиқ 3 та даражада жорий этилади. I даражали кўкрак нишони билан камида 35 йиллик меҳнат стажига эга шахслар, II даражали кўкрак нишони билан камида 30 йиллик меҳнат стажига эга шахслар, III даражали кўкрак нишони билан камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахслар, шунингдек, жамиятда ҳурмат қозонган ишламайдиган оналар тақдирланадилар.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены