Banner Top

Ҳар уч америкаликнинг бири Трамп фаолиятини ижобий баҳоламоқда

  Атиги 36 фоиз америкалик Дональд Трампни АҚШ президенти сифатидаги фаолиятини ижобий баҳоламоқда. The Washington Post газетаси ва ABC News телеканали биргаликда ўтказган ижтимоий сўров натижалари шундан далолат берди.

  АҚШда президентнинг ярим йиллик фаолияти давомида  бу каби  паст рейтинг кўрсаткичи сўнгги бор 70 йил муқаддам қайд қилинган эди. Трампнинг  антирейтинги апрель ойидан бери бешта кўрсаткич бўйича 58 фоизгача кўтарилди. Шу билан бирга респондентларнинг 48 фоизи ўзларини Трампни “кескин танқид қилувчилар”сафига қўшадилар.

  Анкетадаги Дональд Трампнинг ўғли ва куёви ўтган йили сайловолди компаниясининг авж палласида россиялик юрист Наталья Весельницкая билан учрашиши нақадар аҳлоқ меъёрларига яқин дея берилган саволга, атиги 26 фоиз респондент ижобий жавоб берган. 63 фоизи эса салбий фикр билдирган.

  Сўровда иштирок этганларнинг 41 фоизи Трампнинг ёрдамчилари Россиянинг сайлов компаниясига аралашганини билиб турган ҳолда ҳаракат қилганини айтишган; 44 фоиз респондент эса Кремлнинг фаол ҳаракатлари республикачиларнинг номзодига сезиларли фойда келтирганини билдирган. Владимир Путин билан музокоралар масаласида  Трамп 19 фоиз америкаликларнинг ишончини қозонган. 48 фоизи эса ўзларининг президенти Путин билан тенглаша олмаслигини   айтишган.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены